Бабаджонов Салохиддин Собитджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагогика олий таълим муассасалари талабаларнинг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологияси («Информатика ва ахборот технологиялари» фанини ўқитиш мисолида)», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped 225.
Илмий маслаҳатчи: Закирова Феруза Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06. 2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Тайлоқов Норбек Исақулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибраймов Асқар Есбосынович,педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчининг медиакомпетентлиги касбий педагогик фаолияти билан боғланиб, медиасиёсатни амалга ошириш, таълим жараёнига медиа тушунчаларни жорий этиш ва медиатехнологиялардан фойдаланиш, ўз-ўзини касбий ривожлантириш лаёқатлари мазмунини ҳамда мезонларини аниқлаш орқали педагогика олий таълим муассасалари талабалари медиакомпетентлигини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабалари медиакомпетентлигининг медиабилим ва медиатаҳлил этиш даражаларига медиакреативлик даражасини киритиш орқали талабаларнинг медиаижодкорлиги ва медиарақобатлиги қобилиятларини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабалари медиакомпетентлигини «Информатика ва ахборот технологиялари» ва «Мультимедиа технологиялари» фанлари мазмуни, ўқитиш усул ва воситалари тармоқ, мобиль ва мультимедиа технологияларининг медиатаълимий имкониятларини кенгайтириш орқали ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларини медиатаълимни тадбиқ этишга тайёргарлигини баҳолаш юзасидан педагогик медиакомпетентлигини ривожлантиришга қаратилган ҳамда медиакреативлик каби даражасини таъминлаб берувчи мультимедиали ахборот-таълим ресурслари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиакомпетентлигини ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиакомпетентлигини ривожлантиришга хизмат қиладиган таклифлар «Мультимедиа тизимлари ва технологиялари» дарслигида акс этирилган (603, 24.01.2017 й.). Мазкур материаллар педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиакомпетентлигини ривожланишининг ўқув-услубий таминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг медиакомпетентлигини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тегишли вазирликнинг 2015 йил 21 августдаги 303-сон ва 2016 йил 6 апрель 137-сонли буйруқлари асосида Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 мартдаги 01-02/2-2-79-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг медиакомпетентлик даражасини медиакреативлик даражасигача оширилишига эришилган;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида бўлажак ўқитувчи медиакомпетентлигини такомиллаштириш мазмуни, ривожланиш босқичлари ва даражаларига оид таклифлардан Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 25 февралдаги 11-сон қўшма буйруғи билан тасдиқланган узлуксиз таълим тизими раҳбар ва педагог кадрларининг ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича компетентлигига қўйиладиган талабларга (6-банд в-) кичик банди) киритилиб, медиакреативлигига оид малака талабларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2650-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мутахассисларда медиакомпетентликни ва медиамаданиятни ривожлантиришга хизмат қилган.