Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахраров Бобурходжа Бахадировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлардан турли саноат тармоқлари учун органик моддалар ва улар асосидаги маҳсулотлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т2241.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Муродович, техника фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, PhD.23/30.07.2022.К/Т.150.01.
Расмий оппонентлар: Арсланов Шарафутдин Султанович, техника фанлари доктори, профессор; Мусулмонов Норйигит Хасанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашё ферула ўсимлигидан турли саноат тармоқлари учун органик моддалар ва улар асосидаги маҳсулотлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ферула ўсимлигининг поя қисмидан яримселлюлоза ҳамда юқори тозаликка эга бўлган кимёвий қайта ишлашга яроқли селлюлозалар олинган ҳамда уларни кимёвий қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
ферула ўсимлигидан олинган яримселлюлоза, ҳамда юқори тозаликдаги турли маркали целлюлозаларнинг физик-кимёвий ҳамда механик хоссалари аниқланган; 
ферула целлюлозаси асосида озиқ-овқат саноати учун эмулгатор сифатида ишлатилинадиган унинг оддий эфири кроскармелоза (Е468) олинган ва унинг физик-кимевий хоссалари аниқланган;
маҳаллий хомашё ферула ўсимлигидан турли саноат тармоқлари учун органик моддалар ва улар асосидаги маҳсулотларни қайта ишлаш учун яроқли целлюлоза олиш технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий хомашё ферула ўсимлигининг поя қисмидан яримцеллюлоза асосида турли маркали целлюлозалар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий хомашё ферула ўсимлигининг поя қисмидан ярим целлюлоза асосида турли маркали целлюлозалар олиш технологияси “Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 725-01/11-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза олиш имконини берган; 
маҳаллий хомашё ферула ўсимлиги асосида олинган юқори тозаликка эга бўлган целлюлоза олиш усули “Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 725-01/11-сон маълумотномаси). Натижада, ферула целлюлозасидан бурғулаш эритмалари учун стабилизатор сифатида ишлатиладиган полианионли целлюлоза олиш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish