Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбеков Одил Абдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий дағал жун толаси асосида нотўқима матолар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.4.PhD/Т3342
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Термиз давлат университети”
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Урозов Мустафокул Қултўраевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Холиков Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор; Рахматуллинов Фаррух Фаридович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий дағал жун толасини тадқиқ қилиш асосида тўқимачилик ва автомобил саноати учун сифатли мато ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий дағал жун толаларининг ингичкалиги, қалинлиги, штапел ва модал узунлик физик кимёвий хоссаларини ўрганиш орқали жун толаси сифатига дастлабки ишлов бериш жарёнларининг таъсири аниқланган; 
дағал жун таркибидаги турли ифлосликлар ва ёғсимон моддаларни самарали усулда тозалаш технологияси орқали техник жиҳатдан сифатли майин толалардан автомобил саноати учун нотўқима мато ишлаб чиқилган;
маҳаллий дағал жун толаларининг қайишқоқлиги, қовушқоқлиги ҳамда пластик деформацияси параметрларининг рационал қийматлари аниқланган; 
олинган жун толасидан турли қалинликдаги нотўқима матонинг боғловчи сифатида табиий елимлардан фойдаланиш орқали маҳсулотнинг мустаҳкамлиги, ишқаланишга чидамлигиги, ҳаво ўтказувчанлиги, узайиши, чўзилиши, овоз ютувчанлик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жун толалари асосида олинган нотўқима матолар технологиясини ишлаб чиқиш мавсумдаги автомабил саноати учун ишқаланишга чидамли, хово ўтказувчанлиги, шовқинни ютувчи матолар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида: 
уч ҳил намунадаги нотўқима матолар ишлаб чиқариш  технологияси “Жиззах жун” МЧЖ корхонасида ҳамда Олтинсой туманидаги “Хисора майин жун” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган. («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2023 йил 7 мартдаги № ФБ 7/694-сонли маълумотномаси). Натижада дағал жун таркибидаги ифлосликларни тозалаш ва қайта ишлов бериш орқали техник жиҳатдан сифатли тола олиш ва унинг асосида юқори сифатли турли таркибдаги нотўқима матолар олиш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish