Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташназарова Дилфуза Самиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда маҳсулот таннархи ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Иқт1602.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Баходировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Комилжон Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқотлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда маҳсулот таннархи ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
устама ишлаб чиқариш харажатларини “сабаб-оқибат” мезони асосида тақсимлаш базаларини танлаш, бюджетлаштирилган тақсимлаш ставкаларини ҳисоблаш ҳамда “харажатларни юзага келишининг ягона базис омили” асосида таннарх обйектларига тақсимлаш асосланган; 
корхоналарнинг ҳисоб сиёсатига 1810 - “Ишлаб чиқаришга чиқарилган тўғридан-тўғри материаллар”, 1910 - “Тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари”, 2010 - “Устама ишлаб чиқариш харажатлари”, 2110 - “Қайта ишлаш харажатлари” ва 2300 - “Захира таннархи” ҳисоб-варақларини киритиш орқали ахборот бериш имкониятини ошириш таклифи асосланган;
халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда жараёнли костингни қўллаш натижасида материал ҳамда қайта ишлаш моддалари бўйича еквивалент бирлиги таннархи асосида тайёр маҳсулотлар таннархи ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги бирликлар таннархини мутаносиб аниқлашга доир услубий ёндашув таклиф етилган; 
“Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот таннархи тўғрисидаги ҳисобот”нинг 010-сатр “Тўғридан-тўғри материал харажатлар”, 020-сатр “Тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари”, 030-сатр “Устама ишлаб чиқариш харажатлари”, 052-сатр “Еквивалент бирлик таннархи”, 070-сатр “Ишлаб чиқариш жараёни охиридаги захиралар таннархи”, 100-сатр “Тайёр маҳсулотлар таннархи” кўрсаткичларини акс еттирувчи янги шакли ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда маҳсулот таннархи ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
устама ишлаб чиқаришни харажатларини “сабаб-оқибат” мезони асосида тақсимлаш базаларини танлаш, бюджетлаштирилган тақсимлаш ставкаларини ҳисоблаш ҳамда “харажатларни юзага келишининг ягона базис омили” асосида таннарх объектларига тақсимлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси корхоналари, жумладан “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 10-апрелдаги 12-сон ҳамда “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2022-йил 25-январдаги 27-А-сон маълумотномалари). Натижада, устама ишлаб чиқариш харажатларининг маҳсулот таннархига объектив тақсимлашга, пировардида маҳсулот таннархи тўғрисида ҳаққоний ахборотларнинг шакллантирилишига хизмат қилган; 
корхонанинг ҳисоб сиёсатига 1810 - “Ишлаб чиқаришга чиқарилган тўғридан-тўғри материаллар”, 1910 - “Тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари”, 2010 - “Устама ишлаб чиқариш харажатлари”, 2110 - “Қайта ишлаш харажатлари” ва 2300 - “Захира таннархи” ҳисоб-варақларини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси корхоналари, жумладан “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 10-апрелдаги 12-сон ҳамда “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2022-йил 25-январдаги 27-А-сон маълумотномалари). Натижада, маҳсулот таннархи бўйича жами таннархи ҳамда таннарх категориялари бўйича ахборотларни шакллантириш, шунингдек ҳисоботларнинг ахборот қамрови кенгайтирилган;
халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда жараёнли костингни қўллаш натижасида материал ҳамда қайта ишлаш моддалари бўйича еквивалент бирлиги таннархи асосида тайёр маҳсулотлар таннархи ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги бирликлар таннархини мутаносиб аниқлашга доир услубий ёндашув бўйича таклифи Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси корхоналари, жумладан хорижий корхона “Мурел ятирим инсаат A.С.” доимий муассасаси ҳамда “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 10 апрелдаги 12-сон, “Мурел ятирим инсаат A.С.” доимий муассасасининг 2022-йил 12-декабрдаги ҳамда “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2022-йил 25-январдаги 27-А-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тайёр маҳсулотлар ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги бирликлар таннархини мутаносиб аниқлаш имконияти юзага келган; 
“Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот таннархи тўғрисидаги ҳисобот”нинг 010-сатр “Тўғридан тўғри материал харажатлар”, 020-сатр “Тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари”, 030-сатр “Устама ишлаб чиқариш харажатлари”, 052-сатр “Еквивалент бирлик таннархи”, 070-сатр “Ишлаб чиқариш жараёни охиридаги захиралар таннархи”, 100-сатр “Тайёр маҳсулотлар таннархи” кўрсаткичларини акс еттирувчи янги шакли Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси корхоналари, жумладан “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2022-йил 25-январдаги 11-А-сон буйруғи билан ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2023-йил 10-апрелдаги 12-сон ҳамда “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖнинг 2022-йил 25-январдаги 27-А-сон маълумотномалари). Натижада, ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган қурилиш-монтаж ишлари таннархи бўйича ишончли, ўз вақтида таъминланадиган ҳамда ҳаққоний ахборотлар олиш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish