Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўйчибоев Нозимжон Солиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Компания бошқарув тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишнинг назарий  ва услубий асослари”
08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2022.4.DSc/Iqt439
Илмий раҳбар: Бегалов Баҳодир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон  машинасозлик  институтида бажарилган. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Раимжон Хакимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдугаффаров Абдуҳалил иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Мирсаид Мирсидиқович  физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ахборот-коммуникация технологиялари асосида компаниялар бошқаруви тизимини самарали ташкил этишнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш тадқиқот ишининг мақсади ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
компания бошқаруви жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, яъни масофадан йирик ҳажмдаги маълумотларни узатиш, маълумотлар оқимини сезиларли даражада тезлаштириш ва бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиш учун маълумотларни қайта ишлашнинг умумий вақтини камайтириш ва электрэнергияси йўқотишларини камайти-риш ҳисобига иқтисодий барқарорликка эришиш йўллари асослаб берилган; 
компания бошқаруви жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш ёрдамида техник ва иқтисодий маълумотларни ишлаб чиқиш ҳамда  қайта ишлаш натижасида электрэнергияни оптимал тақсимлаш бўйича тўғри ва самарали қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
электрэнергияни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаш-тирилган ахборот тизимини жорий этиш орқали реал вақт режимида объек-тив, шаффоф ва аниқ маълумотларни тўплаш ҳамда қайта ишлашнинг услу-бий  ёндашувлари таклиф қилинган;
рақамлаштириш натижасида электр тармоқлари юкларини мувозанат-лаштириш, режимларни оптималлаштириш ва автоматлаштирилган ўлчаш тизимларини кенг жорий этиш орқали турли харажатларни камайтириш усул-лари асослаб берилган;
электрэнергияни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирил-ган ахборот тизимини кенг жорий этиш билан технологик вазиятларни “ақлли” бошқариш, истеъмолчилар томонидан энергияни тежаш, корхоналар-нинг электрэнергия сарфини қисқа муддатда прогноз қилиш, электр-энергияни онлайн режимда назорат ҳамда ҳисоб-китоб қилишнинг корпо-ратив ахборот тизимлари ишлаб чиқилган;
электрэнергия ҳисобини юритиш асбобларининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш, электрэнергияни йўқотишнинг тижорат жиҳатдан пасайи-шини ҳисоблаш методикасини жорий этиш орқали иқтисодий самарадор-ликка эришиш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Бажарилган тадқиқотлар асосида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди: 
компания бошқаруви жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, яъни масофадан йирик ҳажмдаги маълумотларни узатиш, маълумотлар оқимини сезиларли даражада тезлаштириш ва бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қилиш учун маълумотларни қайта ишлашнинг умумий вақтини камайтириш ва электрэнергияси йўқотишларини камайтириш ҳисобига иқтисодий барқарорликка эришиш бўйича берилган таклифлари “Андижон ҳудудий электр тармоклари” АЖ фаолияти самара-дорлигини ошириш учун жорий этилди. (“Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 26 октябрдаги 01-03-09/1146-сонли маълумотномаси);
компания бошқаруви жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш ёрдамида техник ва иқтисодий маълумотларни ишлаб чиқиш ҳамда  қайта ишлаш натижасида электрэнергияни оптимал тақсимлаш бўйича тўғри ва самарали қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш услубиёти бўйича берилган таклифлари “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолияти-да самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини такомиллаш-тириш мақсадида қабул килинди. (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2022 йил 26 октябрдаги 01-03-09/1146-сонли маълумотномаси); 
электрэнергияни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирил-ган ахборот тизимини жорий этиш орқали реал вақт режимида объектив, шаффоф ва аниқ  маълумотларни тўплаш ҳамда қайта ишлаш ёндашувлари “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолияти самарадорлигининг истиқболдаги ривожланиш йўналишларини асослаб бериш мақсадида қабул килинди. (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2022 йил 26 октябрдаги 01-03-09/1146-сонли маълумотномаси);
рақамлаштириш натижасида электр тармоқлари юкларини мувозанат-лаштириш, режимларни оптималлаштириш ва автоматлаштирилган ўлчаш тизимларини кенг жорий этиш орқали турли харажатларни камайтириш усуллари “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятини ривожла-ниш йўналишларини белгилаш мақсадида қабул қилинди. (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2022 йил 26 октябрдаги 01-03-09/1146-сонли маълумот-номаси);
электрэнергияни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаш-тирилган ахборот тизимини кенг жорий этиш билан технологик вазиятларни “ақлли” бошқариш, истеъмолчилар томонидан энергияни тежаш, корхоналар-нинг электрэнергия сарфини қисқа муддатда прогноз қилиш, электрэнергия-ни онлайн режимда назорат  ҳамда  ҳисоб-китоб қилишнинг корпоратив ахборот тизимлари “Андижон ҳудудий электр тармоклари” АЖ фаолиятига жорий этилди. (“Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамиятининг 2022 йил 26 октябрдаги 01-03-09/1146-сонли маълумотномаси). 
электрэнергия ҳисобини юритиш асбобларининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш, электрэнергияни йўқотишнинг тижорат жиҳатдан пасайи-шини ҳисоблаш методикасини жорий этиш орқали “Андижон ҳудудий электр тармоклари” АЖ фаолиятини иқтисодий самарадорлигини ошириш мақса-дида қабул қилинди. (“Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти-нинг 2022 йил 26 октябрдаги 01-03-09/1146-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish