Sayt test rejimida ishlamoqda

Джалолова Саодат Зиёваддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти савдо корхоналари мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.10–“Демография. Меҳнат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2532.
Илмий раҳбар: Тураев Баҳодир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.12.2020.I.09.04  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Д.А.Насимов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, М.Т.Алиева, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади. инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «ишчи кучи баҳоси» тушунчасининг моҳияти савдо корхоналарида фактик ва базавий меҳнат унумдорлиги, шартли соф маҳсулот савдоси ҳажмини оширганлик, хизмат кўрсатишда вақт меъёри унумдорлигини мужассам этган интеграциялашган баҳо сифатидаги мазмуни орқали такомиллаштирилган;
иш бажарилишининг мустақиллиги даражаси, касбий тайёргарлик муддатлари изчиллиги, тариф ставкалари ва тариф сеткасининг ўзгаришини инобатга олиб савдо соҳаси ходимларининг малака даражаси бўйича табақалаштириш тизими такомиллаштирилган;
савдо корхоналари ишчи-ходимларини комиссион асосда рағбатлантиришни иш ҳақига чакана товар айланмаси, меҳнат унумдорлиги, иш ҳақи фондининг занжирли таъсирини баҳолаш ҳамда савдонинг зарарсизлик нуқтасини белгилаш асосида ташкил этиш асосланган;
савдо ходимларини рағбатлантириш механизмини ходимларнинг тўққизта малакавий гуруҳларига меҳнатга ҳақ тўлаш коэффициентларини (kmh=0,6~6,0) оралиғида белгилаш ҳамда товар айланмаси режасининг бажарилганлигидан келиб чиқиб кафолатланган «ижтимоий пакет» тизимини киритиш орқали такомиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
савдо корхоналарида фактик ва базавий меҳнат унумдорлиги, шартли соф маҳсулот савдоси ҳажмини оширганлик, хизмат кўрсатишда вақт меъёри унумдорлигини мужассам этган интеграциялашган баҳо сифатидаги мазмуни орқали «ишчи кучи баҳоси» тушунчасининг такомиллаштирилган моҳияти бўйича илмий таклиф «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларини қабул қилишда билим ва малакасини ошириш бўйича Методик қўлланма»га киритилган («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» бирлашмасининг 2021 йил 1 апрелдаги маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида савдо корхоналари ишчи-ходимларини рағбатлантириш механизмини илмий асосланган шаклда ишлаб чиқиш имкони яратилган;
иш бажарилишининг мустақиллиги даражаси, касбий тайёргарлик муддатлари изчиллиги, тариф ставкалари ва тариф сеткасининг ўзгариши инобатга олинган савдо соҳаси ходимларининг малака даражаси бўйича табақалаш таклифи «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларини қабул қилишда билим ва малакасини ошириш бўйича Методик қўлланма»га киритилган («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» бирлашмасининг 2021 йил 1 апрелдаги маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши савдо корхоналарида ижтимоий самарадорликни 2,6 фоизга ошириш имконини берди;
иш ҳақига чакана товар айланмаси, меҳнат унумдорлиги, иш ҳақи фондининг занжирли таъсирини баҳолаш ҳамда савдонинг зарарсизлик нуқтасини белгилаш асосида савдо корхоналари ишчи-ходимларини комиссион асосда рағбатлантиришни ташкил этиш таклифи «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларини қабул қилишда билим ва малакасини ошириш бўйича Методик қўлланма»га киритилган («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» бирлашмасининг 2021 йил 1 апрелдаги маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш савдо корхоналарида мавжуд кўрсаткичларни тизимлаштириш натижасида ишчи-ходимларни рағбатлантиришга қаратилган маблағлар ҳажмини 15 фоизга ошириш имконини берди;
ходимларнинг тўққизта малакавий гуруҳларига меҳнатга ҳақ тўлаш коэффициентларини (kmh=0,6~6,0) оралиғида белгилаш ҳамда товар айланмаси режасининг бажарилганлигидан келиб чиқиб кафолатланган «ижтимоий пакет» тизимини киритиш орқали савдо ходимларини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларини қабул қилишда билим ва малакасини ошириш бўйича Методик қўлланма»га киритилган («Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси» бирлашмасининг 2021 йил 1 апрелдаги маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида савдо корхоналарида хўжалик фаолиятидан олинадиган фойдани 1,3 коэффициентга оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish