Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуфарова Зилола Раҳим қизиининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳисоб сиёсати аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Иқт2237. 
Илмий раҳбар: Aвлокулов Aнвар Зиядуллайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Aхмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: ҳисоб сиёсати аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дон маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш мақсадида ҳисоб сиёсатига 2312-«Қоп ва қадоқлаш харажатлари» ишчи счётини киритиш асосланган;
2811-«Буғдой уни», 2812-«Қайта ишланган буғдой уруғи», 2813-«Чорва учун озуқа йем» ҳамда 2814-«Кепак ва бошқа чиқиндилар» ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф етилган;
ҳисоб сиёсати ички аудитини режалаштиришга молиявий ҳисоботдаги ўзгаришларнинг ретроспектив ҳисобга олиниши тўғрилигини баҳолашни киритиш зарурлиги асосланган;
ҳисоб сиёсати бўйича ахборотларни компиляция қилиш орқали аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳисоб сиёсати аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дон маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш мақсадида ҳисоб сиёсатига 2312-«Қоп ва қадоқлаш харажатлари» ишчи счётини киритиш билан боғлиқ таклифи «Галла-Aлтег» аксиядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Галла-Aлтег» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 20 декабрдаги 5/820-сон маълумотномаси). Натижада, дон маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг тўғри аниқланишига еришилган; 
2811-«Буғдой уни», 2812-«Қайта ишланган буғдой уруғи», 2813-«Чорва учун озуқа йем» ҳамда 2814-«Кепак ва бошқа чиқиндилар» ишчи счётларини киритиш бўйича таклифи «Галла-Aлтег» аксиядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Галла-Aлтег» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 20 декабрдаги 5/820-сон маълумотномаси). Натижада, тайёр маҳсулотлар таҳлилий ҳисобининг такомиллашувига ҳамда бухгалтерия ахборотларининг аниқлиги таъминланишига еришилган;
ҳисоб сиёсати ички аудитини режалаштиришга молиявий ҳисоботдаги ўзгаришларнинг ретроспектив ҳисобга олиниши тўғрилигини баҳолашни киритиш бўйича таклифи «Галла-Aлтег» аксиядорлик жамиятининг «Ички аудит тўғрисидаги низом»ида ўз аксини топган («Галла-Aлтег» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 20 декабрдаги 5/820-сон маълумотномаси). Натижада, ҳисоб сиёсати ички аудитини изчил амалга ошириш ҳамда бухгалтерия ҳисоби ахборотларининг ишончлилигига тўғри баҳо бериш имконияти яратилган; 
ҳисоб сиёсати бўйича ахборотларни компиляция қилиш орқали аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Aудиторлар палатаси томонидан аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Aудиторлар палатасининг 2023 йил 19 январдаги 1/19-01-сон маълумотномаси). Натижада, хўжалик юритувчи субйектларда молиявий ҳисобот елементларининг тўғри шаклланишига, шунингдек, аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатининг ошишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish