Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуназаров Мансур Мехридинович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Паст зичликдаги қоғозлар учун офсет босиш жараёни параметрларини асослаш» 05.02.03 – «Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизмлари» (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/T1515
Илмий раҳбар: Бабаханова Халима Абишевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Шин Илларион Георгиевич техника фанлари доктори, профессор; Сипайло Сергей Владимирович техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паст зичликдаги қоғозларда маҳсулот сифатини барқарорлигини таъминлаш учун офсет босиш жараёни параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
офсет босма ускунасининг пневматик самонаклади томонидан варақнинг ажратилиши ва узатилиши шароитларини куч жиҳатидан ҳисоблаш асосида зичлиги паст бўлган қоғоз варағини бир текис ажратиш учун керак бўладиган вакуум босимини аниқлаш тенгламалари олинган;
зичлиги паст бўлган қоғоз варағининг орқа чеккасини кўтариш учун вакуумнинг минимал босими р  ва итарувчи кучнинг қиймати а=3,47 м/с2 тезланишда 0,087 Н дан кам бўлмаган шароитда офсет босма ускунасининг босиш секциясига паст зичликдаги қоғоз варағининг меъёрида узатилиши аниқланган;
контрастнинг 0,45 дан 0,5 гача чегарада бўлишини таъминланиш ҳисобига ғадир-будурлиги паст бўлган қоғозда босма элементларини тўлиқ ва йўқотишларсиз ҳосил қилиш усули ишлаб чиқилган;
босма ускунасининг режим параметрлари, яъни босма тезлигининг 8000 дан 12000 нусха/соатга оширилишида паст зичликдаги қоғозларни таклиф қилинган режимларда узатилиши нусхаларнинг эффектив линиатураси ва ахборот сиғимининг йўқотилишига  олиб келмаслиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Heidelberg компаниясининг Speedmaster-74 маркали офсет босма ускунаси пневматик самонакладининг режимли параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
паст зичликдаги қоғозлар учун янги режимли параметрлар «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, «MISS SAMINAXON TEKSTIL» МЧЖ ХК ҳамда «PrintWell» ХК корхоналарида жорий этилган ва синаш актлари олинган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023 йил 25 январдаги 06-09-327-сон маълумотномаси). Натижада паст зичликдаги 65 г/м2 қоғозларда чоп этилганда, 70 г/м2 бўлган офсет қоғозларига нисбатан 27,3% тежамкорликка эришишга имконият яратилган, кўп бўёқли нусхалар ранг тусларининг узатилиши стандарт меъёрларига мослигига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish