Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсанов Уралбой Мухаммадийевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Узлуксиз таълим тизимида дастурлаш технологияларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/Пед147.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий маслаҳатчи: Махмудова Дилфуза Мелийевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ергашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадийев Aбдували Шукурович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз таълим тизимида дастурлаш технологияларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз таълим тизимида ўқувчи-талабаларни дастурлашга оид мантиқий, алгоритмик фикрлашини ривожлантиришни интеллектуал фаолият босқичлари ва тайёргарлик даражалари тизимли-фаоллик, семантик, муаммоли, когнитив ёндашувларга ҳамда тайёргарлик даражалари инновацион лойиҳаларга устуворлик бериш орқали интегратив масалалар, визуал лойиҳалар тайёрлаш технологиялари динамик ҳаракатлар тизимидан когнитив даражали топшириқлардан фойдаланиш асосида аниқлаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида визуал (Сcратч), структурали (Пйтҳон), обйектга йўналтирилган (Делпҳи) дастурлаш тилларига оид фанлардан машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси ментал схемалар ва онлайн ўқув воситаларни инновацион фаолиятга, чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи масалаларга мослаш орқали ўқувчиларда ўз-ўзини шакллантириш компетенсияларини амалий йўналтирилган дидактик омиллари тизимли-фаоллик ва семантик ёндашувларга кўра такомиллаштирилган;
дастурлаш тилларига оид фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг сонли-таҳлили, пройектив-рекурсив дастурлашга оид мантиқий, алгоритмик фикрлашини ва амалий лойиҳаларни тайёрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг методик тузилмасига мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида wеб-квест ва вебга мослаштирилган воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
узлуксиз таълим тизимида ўқувчи-талабаларининг жамоа бўлиб лойиҳалар тайёрлашни креатив қобилияти, когнитив фикрлашини ривожлантириш технологияси виртуал муҳитларни, мобил иловаларни структурали, визуал, обйектга ва вебга йўналтирилган дастурлаш таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни дастурлашга оид креатив фаоллигини ошириш ва компетентлигини ривожлантиришнинг натижавий кўрсаткичлари консептуал ва алгоритмик ақлий схемалар ҳамда веб технологиялар, методик таъминотли дастурий воситалар, очиқ ахборот таълим муҳитлар асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз таълим тизимида дастурлаш технологияларини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
узлуксиз таълим тизимида ўқувчи-талабаларни дастурлашга оид мантиқий, алгоритмик фикрлашини ривожлантиришни интеллектуал фаолият босқичлари ва тайёргарлик даражалари тизимли-фаоллик, семантик, муаммоли, когнитив ёндашувларга ҳамда тайёргарлик даражалари инновацион лойиҳаларга устуворлик бериш орқали интегратив масалалар, визуал лойиҳалар тайёрлаш технологиялари динамик ҳаракатлар тизимидан когнитив даражали топшириқлардан фойдаланиш асосида аниқлаштириш, талабаларни дастурлашга оид креатив фаоллигини ошириш ва компетентлигини ривожлантиришнинг натижавий кўрсаткичлари консептуал ва алгоритмик ақлий схемалар ҳамда веб технологиялар, методик таъминотли дастурий воситалар, очиқ ахборот таълим муҳитлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Дастурлаш тиллари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруғи 233-0608 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг замонавий дастурлаш тилларига оид фаоллигини ошириш орқали интегратив масалаларни ва визуал лойиҳалар тайёрлаш компетентлигини ривожлантиришга еришилган;
умумий ўрта таълим мактабларида визуал, структурали, обйектга йўналтирилган дастурлаш тилларига оид фанлардан машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси ментал схемалар ва онлайн ўқув воситаларни инновацион фаолиятга, чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи масалаларга мослаш орқали ўқувчиларда ўз-ўзини шакллантириш компетенсияларини амалий йўналтирилган дидактик омиллари тизимли-фаоллик ва семантик ёндашувларга кўра такомиллаштиришга оид методик тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳани Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили адабиётини ўргатишга оид електрон луғатлар, таржимон дастурлар ва електрон дарсликларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 15 февралдаги 84-сон маълумотномаси). Натижада, креатив ёндашувга асосланган ўқув-услубий таъминотни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
дастурлаш тилларига оид фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг сонли-таҳлили, пройектив-рекурсив дастурлашга оид мантиқий, алгоритмик фикрлашини ва амалий лойиҳаларни тайёрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг методик тузилмасига мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида wеб-квест ва вебга мослаштирилган воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид методик тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг A1-ХТ-0-92997 “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани ёшларда миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашга оид електрон ўқув воситаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 15 майдаги 240-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида ўқувчиларнинг дастурлашга оид мантиқий ва алгоритмик фикрлашини ривожланишига еришилган; 
узлуксиз таълим тизимида ўқувчи-талабаларнинг жамоа бўлиб лойиҳалар тайёрлашни креатив қобилияти, когнитив фикрлашини ривожлантириш технологияси виртуал муҳитларни, мобил иловаларни структурали, визуал, обйектга ва вебга йўналтирилган дастурлаш таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид оид методик тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича електрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий етиш (математика, информатика)” инновацион лойиҳани 8-9 синфлари учун аниқ фанлардан електрон дарсликларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 15 майдаги 241-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-талабаларнинг дастурлашга оид компетенсияларини ривожлантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish