Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Хислат Қудратовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Ўзбекистон флорасида Elaeagnaceae Juss. оиласи», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/B69.

Илмий маслаҳатчи: Хожиматов Олимжон Қаххорович, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.39.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Хамдамов Искандар Хамдамович, биология фанлари доктори, профессор; Мавланов  Хударган, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: жийдадошлар (Elaeagnaceae Juss.) оиласи туркуми турларини таксономик асослаш, истиқболли формаларини ажратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Elaeagnaceae Juss. оиласи таксонлари қиёсий таҳлили асосида Elaeagnus L. туркумининг иккита тури (E. angustifolia L., E. songarica (Bernh. ex Schltdl.) Fisch. ex Trautv.) аниқланган;

Hippophaе L. туркумининг битта тури (H. rhamnoides L.) аниқланган ва H. turkestanica (Rousi) Tzvel.тури синонимлаштирилган;

илк бор E. angustifolia онтогенез даври босқичлари ва жийда ниҳоллари учун зарур бўлган фойдали ҳароратлар йиғиндиси аниқланган;

жийда ва чакандада морфологик белгиларнинг ўзгарувчанлиги аниқланган ва уларнинг полиморфлиги исботланган;

илк бор E. аngustifolia ва H. rhamnoides турларида уч хил трихомаларнинг мавжудлигини ва новдаларининг икки хил симподиал – акросимподиал ва мезосимподиал шохланиши аниқланган;

Elaeagneta формациясига оид 12 та, Hippophaeta формациясига оид 7 та янги ассоциациялар аниқланган ва уларнинг 6 та ценопопуляцияси структуралари очиб берилган;

жийда ва чакандаданинг ҳаётий формалари ва мосланувчанлик эволюцияси асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон флорасида Elaeagnaceae оиласимавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

жийда формалари захираларини тиклаш ва кенгайтириш мақсадида уларни кўпайтириш ҳамда етиштиришнинг оптимал усуллари Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятлари тасарруфидаги ўрмончилик хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 2 февралдаги 05/06-306-сон маълумотномаси). Натижада жийда ва чаканданинг мавжуд етиштириш усуллари самарадорлигини ошириш ва шулар асосида 100 га майдонда кўчатзорлар ташкил этиш имконини берган;

жийда ва чаканданинг ишлаб чиқариш учун истиқболли ҳудудлари бўйича тузилган хариталар Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ўрмончилик хўжаликлари амалиётида уларнинг йиллик захираларини аниқлаш тадбирларига жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 2 февралдаги 05/06-306-сон маълумотномаси). Натижада жийда ва чаканда ресурсларининг потенциал ва реал захираларини аниқлаш ва хомашё тайёрлашни баҳолаш имконини берган;

тўқайзорлардаги жийда ва чакандаларни муҳофазага муҳтож ценопопуляциялари жойлашган майдонларини сақлаб қолиш чора-тадбирлари Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари амалий фаолиятиларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 2 мартдаги 03-01/12-1534-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳудуд тўқайзорларида 880 га майдондаги жийда ва чакандалар ценопопуляцияларини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш имконини берган;

республика ҳудудида тарқалган жийданинг 16 хил формалари «Bioversity International» халқаро ташкилотнинг «Марказий Осиёда агробиохилма-хилликни сақлаш ва фойдаланиш In situ/on-farm» лойиҳасида Ўзбекистоннинг ёввойи ва маданий мевали ўсимликлари ген банкини яратишда фойдаланилган («Bioversity International» ҳалқаро ташкилотнинг 2018 йил 7 мартдаги 07/07-1158-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиё минтақасига хос мевали ўсимликлар ген банки коллекциясини бойитган ва янги истиқболли мевали дарахт формаларини ажратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish