Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуратова Шохиста Aблакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон уй-музейларининг тарихий ривожланиши ва маданий ҳаётда тутган ўрни (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Тар1054. 
Илмий раҳбар: Ҳожиакбар Ҳамидов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03/30.12.2021.Тар.26.03.
Расмий оппонентлар: Юнусова Хуршида Еркиновна, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунов Равшан Нормуратович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Ўзбекистон тарихи Давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда уй-музейларининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи ҳамда уларнинг маданий ҳаёт тараққиётидаги ўрни, аҳамиятини Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри уй-музейлари фаолияти мисолида очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда фаолият юритаётган ва мустақиллик йилларида ташкил етилган уй-музейлар ҳамда уларнинг фаолиятини тарихий нуқтаи назардан такомиллаштириш таълим муассасаларида маънавий-маърифий тарбияни ташкил қилишда асосий омил еканлиги очиб берилган;
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида яшаб ижод етган турли соҳадаги таниқли давлат арбоблари ҳамда маданият намоёндаларининг давлат бошқаруви тарихи, миллий маданият ва адабиёт тарихига оид бо`лган фаолиятларида уй-музейлар фондлари асосий манбалардан бири еканлиги асослаб берилган; 
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳомийлик асосида ташкил етилган меҳнат қаҳрамонларининг хотира музейлари мавқеини улар томонидан ҳаётлик даврида яратилган қаламтасвир суръатлар, оилавий фотосуратлар, хат ва ёзишмалар, турли ҳужжатлар ҳамда меҳнат қаҳрамонларини ватанпарварлик намунаси сифатида уларни уй-музейлар билан тенглаштириш мумкинлиги далилланган;
Ўзбекистонда уй-музейлари ва уларда сақланаётган експонатларнинг хавфсизлик ва дахлсизлигини таъминлаш тизими сифатида илг`ор технологиялардан фойдаланишнинг зарурати ҳамда уй-музейлар зиёрат туризми ё`налишлари учун қулай инфратузилма еканлиги исботлаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда уй-музейлар фаолиятининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, уларнинг маданий ҳаётимиздаги аҳамиятини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда уй-музейларнинг ташкил етилиши ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг уй-музейлар ривожида асосий омил еканлигига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида тарғибот-ташвиқот ишлари учун ўтказилган “Миллий давлатчилигимизнинг тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларни тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” мавзусидаги тадбирда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 15 февралдаги 02.02.204-сон маълумотномаси). Натижада тарғибот тадбири давомида иштирокчиларнинг, айниқса ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқараши янада кенгайишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда иш олиб бораётган ва мустақиллик йилларида янги ташкил етилган уй-музейлар тарихини бошқа вилоят ва шаҳарларга ҳам кенг татбиқ қилишда, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида яшаб ижод етган турли соҳадаги таниқли давлат арбоблари ҳамда маданият намоёндалари уй-музейларининг давлат бошқаруви тарихи, миллий маданиятимиз ва адабиётимиз тарихига оид бўлган фаолиятларини ўрганишда уй-музей фондлари асосий манбалардан еканлиги далилланган янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2022 йил 16 февралда ўтказилган “Мустақиллик йилларида уй-музейлар фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзусидаги илмий анжуманни о`тказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 16 февралдаги 04-12-08-532-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган семинарнинг сермазмун бўлиши ва иштирокчиларда ижобий таассурот қолишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда биринчи бор Тошкент вилоятида ташкил етилган уй-музейлар маданий меросни о`рганиш ва зиёрат туризмини ривожлантиришга оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги томонидан 2022 йил 15 февралда ўтказилган “Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри уй-музейларининг жиҳозланиши жараёнларида илғор технологиялардан фойдаланиш масалалари” мавзусидаги илмий семинарни о`тказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022 йил 15 февралдаги 01-01-368-сон маълумотномаси). Натижада ўтказилган семинар иштирокчиларда ижобий кўникмаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
уй-музейларни ташкил етиш ва фаолияти билан боғлиқ қабул қилинган қонун, фармон, қарорлар аниқланган ҳамда уй-музейлар фаолиятини янада кенгайтиришда уй-музейларга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш зарурлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви стенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022 йил 4 мартдаги 04-12-08-532-сон маълумотномаси). Натижада “Тақдимот” кўрсатувининг мазмунли ва томошабоп бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish