Sayt test rejimida ishlamoqda

Қидиров Aдхам Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроққа юза ишлов берадиган фрезанинг пассив пичоқлари параметрларини асослаш», 05.07.01–«Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.ПҳД/Т1202.
Илмий раҳбар: Отаханов Бахром Садирдинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, ПҳД.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Тожийев Расулжон Жумабойевич, техника фанлари доктори, профессор; Нормирзайев Aбдуқаюм Рахимбердийевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тупроққа юза ишлов берадиган фреза конструксиясини ишлаб чиқиш ва унинг пассив пичоқларини иш сифатини талаблар даражасида кам енергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тупроққа юза ишлов беришда уни интенсив майдалаш орқали бир ўтишда далаларни екишга тайёрлайдиган ички бўшлиғига пассив пичоқлар ўрнатилган фрезали барабан конструксияси ишлаб чиқилган;
тупроқни фрезали барабан актив ва пассив пичоқлари билан ўзаро таъсирлашсиш жараёнининг физик модели умумий массадан қирқиб олинаётган бўлакка таъсир етаётган кучларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
фрезали барабан пассив пичоғининг егрилик радиуси, буралиш бурчаги ва унинг оралиқ масофаларини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифодалар тупроқ бўлакларини актив ва пассив пичоқлар орасида қисилиб қолиши, думалаши ва майдаланишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
фрезали барабаннинг айланишлар сони ва унинг чизиқли тезлиги енергия сарфи минимал бўлиш шартидан келиб чиқиб, регрессия тенгламаларини ечиш орқали тажрибаларни математик режалаштириш усулида аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроққа юза ишлов берадиган фрезанинг пассив пичоқлари параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
тупроққа юза ишлов берадиган актив ва пассив пичоқлари бўлган фрезали барабаннинг техник ечимига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтироси учун патент олинган («Тупроққа екишдан аввал ишлов берувчи фрезали қурилма», ИAП №06920. 30.05.2022 й.). Натижада, ички бўшлиғига пассив пичоқлар ўрнатилган фрезали барабан конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ички бўшлиғига пассив пичоқлар ўрнатилган фрезали барабанни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари ва ҳисоблаш усуллари «БМКБ-Aгромаш» AЖ га жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022-йил 5-октябрдаги 07/24-04/7195-сон маълумотномаси). Натижада ички бўшлиғига пассив пичоқлар ўрнатилган фрезали барабан билан жиҳозланган тупроққа юза ишлов берадиган комбинациялшган агрегатни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган тупроққа юза ишлов берадиган комбинациялашган агрегат Наманган вилояти Мингбулоқ тумани «Баходир Aбдусалом ўғли», «Илхомжон Ешондадайевич» ҳамда «Бахромбек Aбдурасулов» фермер хўжаликларида жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022-йил 5-октябрдаги 07/24-04/7195-сон маълумотномаси). Натижада, тупроққа екиш олдидан ишлов беришдаги меҳнат сарфини 40 фоизга ва експлуатацион харажатларни еса 60 фоизга камайтиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish