Каримова Феруза Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилолмасой олтин-кумуш маъданли майдони плутоник дайкаларини петрологияси (Олмалиқ-Ангрен тоғ-маъданли ҳудуди)», 04.00.03–Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология, (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/GM7.
Илмий раҳбар: Ахунджанов Рахмаджон, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Конеев Рустам Исмаилович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Юсупов Рустам Гумирович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Ялпи геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чотқол тизмаси жанубий-ғарбий тармоқларидаги Қизилолмасой маъдан даласи плутоник дайка ҳосилаларини геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилолмасой маъдан даласи олтин-кумуш конларида лампрофирлар (камптонитлар, одинитлар, керсантитлар) ассоциацияси аниқланган;
биринчи бор Қизилолмасой маъдан даласи плутоник дайка ҳосилаларининг геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятлари аниқланган;
Қизилолмасой маъдан даласини лампрофир магматизмини маъдандорлигининг петрологик-геокимёвий меъзонлари ишлаб чиқилган;
плутоник дайкаларнинг олтин-кумуш маъданлашувини чуқурликга башорат қилишнинг индикатори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилолмасой олтин-кумуш маъданли майдони плутоник дайкаларини петрологиясини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
камптонит, одинит, керсантит, сиенит-порфир ва онгориолит дайкалари олтин-кумуш маъданлашувга индикаторлилиги «Шарқий Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК объектларида жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 мартдаги 04/05спр-сон маълумотномаси). Натижада Қизилолмасой маъданли майдонни конларининг чуқур қисмларида ва флангларида геологик-қидирув ва разведка ишларини самарали олиб бориш имконини берган;
Қизилолмасой олтин-кумуш маъданли майдонидаги дайка ҳосилаларида аниқланган геологик-петрографик, петрокимёвий ва минералогик-геокимёвий хусусиятлар «Шарқий Ўзбекистон геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДК объектларида жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 мартдаги 04/05спр-сон маълумотномаси). Натижада геологик қидирув ишларини олиб боришда петрографик ва минералогик-геокимёвий омилларни ажратиш имконини берган;
Қизилолмасой маъданли майдонида аниқланган плутоник дайкаларининг олтин-кумуш маъданлашувини чуқурликка башорат қилишнинг индикаторлилиги «Шарқий Ўзбекистон геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси» ДК объектларида жорий этилган (Давлат геология қўмитасининг 2018 йил 30 мартдаги 04/05спр-сон маълумотномаси). Натижада ҳали қидирув-разведка ишлари билан қопланмаган конларнинг маъдан таналарини сезиларли чуқурликка давом этишини башорат қилиш имконини берган.