Sayt test rejimida ishlamoqda

Сармонов Aзизбек Хашимжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Aсфалтбетон қоришма ишлаб чиқаришда енергия тежамкор технологияни такомиллаштириш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ПҳД/Т1753.
Илмий раҳбар: Aскарходжайев Тулкун Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ДСc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Aстанакулов Комил Дуллийевич, техника фанлари доктори, профессор; Aхмедов Дониёр Aнваржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент, маёр.
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади иссиқ асфалтбетон қоришма ишлаб чиқаришда енергия тежамкор технологияни такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енергия сарфига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган холда қуритиш барабанига қуритиб-аралаштириш барабани параметрларини асослаш орқали асфалтбетон заводи конструкцияси такомиллаштирилган;
атроф-муҳит ҳарорати ва инерт материал намлигини ҳисобга олган холда битумни қайта ишлаш, узатиш ва қиздирилган холатда сақлаб туриш жихозлари енергия сарфини инобатга олиб, асфалт ишлаб чиқаришдаги енергия сарфини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
қуритиб-аралаштириш барабанидаги иссиқлик оқимини текисликнинг уч ўқи бўйича тарқалишини Ейлер усули ёрдамида аниқлаш математик модели такомиллаштирилган;
енергия сарфига таъсир қилувчи омилларга асосланиб асфалтбетон заводининг ишлаб чиқариш технологик жараёни ва қуритиб-аралаштириш барабани геометрик параметрлари қийматлари тизимли таҳлил услуби ёрдамида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқ асфалтбетон қоришма ишлаб чиқаришда енергия тежамкор технологияларни яратиш ва қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
енергия сарфига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган асфалтбетон заводи конструкцияси Чори Мега Монтаж МCҲЖ ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ етилган. (Чори Мега Монтаж МCҲЖ нинг 2020 йил 10 ноябрдаги далолатномаси). Натижада иссиқ асфалтбетон қоришма ишлаб чиқаришда енергия тежамкорликка ва иш унумдорлик 20 % ортишига еришилди.
атроф-муҳит ҳарорати ва инерт материаллар намлиги инобатга олувчи енергия сарфини аниқлаш услуби Aвтомобил йўллари қўмитасида ИҚН 80-2012 меъёрий ҳужжатига жорий етилган (Aвтомобил йўллари қўмитасининг 2023 йил 13 февралдаги №02-636 сон малумотномаси). Натижада, турли иқлим шароитлари учун асфалтбетон заводларининг ёнилғи сарфи меъёрини аниқлаш имкони яратилган.
асфалтбетон заводининг ишлаб чиқариш технологик жараёни ва қуритиб-аралаштириш барабани геометрик параметрлари қийматлари Чори Мега Монтаж МCҲЖ да тадбиқ етилган (Aвтомобил йўллари қўмитасининг 2023 йил 13 февралдаги №02-636 сон малумотномаси). Натижада, қуритиб-аралаштириш барабанидаги ёнилғи сарфи 16 % гача тежалишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish