Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимов Aкбар Нарбойевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқий таълимотида рационаллик ёндашув масалалари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Фал434.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Aзизқулов Aкром Aбдурахмонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Рузматова Гулноза Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Равшанбек Жалилович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология институтии.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ҳусайн Воиз Кошифий илмий маънавий меросида рационаллик тамойили моҳиятини очиб бериш ва таълим-тарбия жараёнида олинган натижалар бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати” асарида рационаллик тамойили асосида ишлаб чиқилган ахлоқ фалсафаси, хусусан, касб етикасини рақобатбардош кадрларни тайёрлашдаги ўзига хос миллий ва умуминсоний тарбиявий аҳамиятга ега еканлиги очиб берилган;
Ҳусайн Воиз Кошифий томонидан инсон ахлоқий баркамолликка ўз ўзини тарбиялаб, такомиллаштириб бориши тамойили ақл идрокка асосланганлиги боис ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда назарий манба еканлиги асослаб берилган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг асарларида баён етилган сохта тариқат пирлари ва уларнинг сохта таълимотларининг мантиқий рационал танқиди ҳозирги шароитда «сохта тариқатчилик» йўналишидаги носоғлом диний оқимларга қарши курашда муҳим манба еканлиги илмий асосланган;
информацион глобаллашув шароитида ёш авлодни маънавий таҳдидлар ва ахборот хуружларидан ҳимоя етишда Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқ фалсафаси субстансианал асосга ега еканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқий таълимотида рационаллик ёндашув масалаларининг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати” асарида рационаллик тамойили асосида ишлаб чиқилган ахлоқ фалсафаси, хусусан, касб етикасини рақобатбардош кадрларни тайёрлашдаги ўзига хос миллий ва умуминсоний тарбиявий аҳамиятга ега еканлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий маркази томонидан нашр етилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси” номли енсиклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий марказининг 2022-йил 29-мартдаги 02/147-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий” мероси номли енсиклопедиясини мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ҳусайн Воиз Кошифий томонидан инсон ахлоқий баркамолликка ўз ўзини тарбиялаб, такомиллаштириб бориши тамойили ақл идрокка асосланганлиги боис ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда назарий манба еканлигига доир таклиф ва тавсиялардан 2021-йилда бажарилган ““Зиёрат туризми”ни ривожлантириш бўйича онлайн електрон зиёрат туризми объйектлари порталини яратиш” мавзусидаги 46-11/50-рақамли амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг 2022-йил 24-июндаги 574-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанддаги мутафаккир алломалар илмий меросини ўрганишда ва ҳозирги ёшлар онги ва дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамиятга ега, шу билан бирга ўқув қўлланманинг мавзулари ҳамда назарий-методологик изчиллиги ошиб, глобаллашув жараёнларида ёшларни бузғунчи ғоялар, дин ниқобидаги екстремистик ва террористик оқимларнинг сохта ақидаларидан ҳимоялашда назарий асос сифатида хизмат қилган;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг асарларида баён етилган сохта тариқат пирлари ва уларнинг сохта таълимотларининг мантиқий рационал танқиди ҳозирги шароитда “сохта тариқатчилик” йўналишидаги носоғлом диний оқимларга қарши курашда муҳим манба еканлиги илмий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йилда ефирга узатилган “Aссалом Самарқанд” ва “Маънавият кўзгуси” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28-февралдаги 01-11/78-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги мураккаб глобаллашув шароитида ёшларимизни турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя етиш ва уларда миллий ўзлигини англаш туйғусини шакллантиришда ҳамда юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялашда Ҳусайн Воиз Кошифийнинг рационалликка асосланган илмий мероси муҳим назарий манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
информацион глобаллашув шароитида ёш авлодни маънавий таҳдидлар ва ахборот хуружларидан ҳимоя етишда Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ахлоқ фалсафаси субстансианал асосга ега еканлиги фалсафий жиҳатдан исботланганлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурига оид «Беш муҳим ташаббус» доирасида амалга оширилган. “Aждодларга муносиб ворис бўлайлик” мавзусидаги 18-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йил 13-июлдаги 02/02/1173-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар марказнинг тарғибот ишларида ҳамда жамиятда амалга оширилаётган ислоҳатлар ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларда мутафаккир алломаларимизнинг бой маънавий мероси ва аждодларимизнинг илғор ғоялари замонавий ёшларимизнинг интелектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish