Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахматов Абдумалик Абдувахоб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уюрма гидродинамик эффектини қўллаш билан контактли иссиқлик алмаштиришни жадаллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат саноати жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1530.
Илмий раҳбар: Бахронов Хошим Шайимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор; Ражабов Алишер Нусратилло ўғли, техника фанлари бўйича (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уюрма гидродинамик эффектини қўллаш билан контактли иссиқлик алмаштиришни жадаллаштириш ва юқори самарали аппаратнинг конструкциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
самарадорлиги юқори бўлган уюрмали, контактли иссиқлик алмаштиргичнинг янги конструкцияси яратилган;
қуруқ ва суғориладиган контактли, уюрмали аппаратнинг гидравлик қаршилигини ҳисоблаш учун тенгламалар ишлаб чиқилган;
оқим стуруктурасига сезиларли таъсир кўрсатадиган, тангенциал уюрмалантиргичнинг оптимал параметрларини ва оқимни айлантириш коэффициентининг қийматларини аниқлаш учун газ оқимининг уюрмаланишини ҳисобга олган ҳолда уюрмали аппаратнинг уч ўлчамли модели SolidWorks дастурнинг Flow Simulation модулида ишлаб чиқилган;
газ ва суюқликнинг бевосита контактлашиши билан иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнларини амалга оширишга мўлжалланган уюрмали, контактли иссиқлик алмаштиргич аппаратини ҳисоблашнинг муҳандислик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Уюрмали, контактли иссиқлик алмаштиргич конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган уюрмали, контактли иссиқлик алмаштиргич Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Марказий кон бошқармасининг №1 Гидрометаллургия заводида амалиётга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 26 апрелдаги 23/01-01-07/195-сон маълумотномаси). Натижада, айланма сувни жадал совитишга ва чиқинди газларни совитиш жадаллиги ошиши уларни чанг ва зарарли газ аралашмаларидан самарали тозалашга имкон берган;
уюрмали, контактли иссиқлик алмаштиргич ёрдамида совутиш тизими технологияси №5 Гидрометаллургия заводида амалиётга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 26 апрелдаги 23/01-01-07/195-сон маълумотномаси). Натижада чиқинди газларни жадал совитишга эришилди, бу эса газни чанг ва зарарли газлардан экология талабларига жавоб берадиган даражада самарали тозалашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish