Sayt test rejimida ishlamoqda

Чорийев Жўрақул Ғаффоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ( педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Пед1549.
Илмий раҳбар: Чорийев Aбдушукур, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика маънавият ва маърифат Маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Пед.78.03.
Расмий оппонентлар: Рўзийева Дилноза Исломжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Aъламжон Aмриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий ижод воситалари орқали талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистон шароитида ижтимоий муносабатларда миллатлараро тотувликка еришишга хизмат қилувчи шахслараро фаоллик, гуруҳий алоқадорлик, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро самимийлик, фаоллик мотивацияси талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг ижтимоий педагогик жараёнига “олий таълим муассасаси - ҳамкор ташкилотлар” стратегияси орқали ижобий таъсир етиши аниқлаштирилган;
талабаларда хулқ-атвор мотивацияси даражалари шахслараро ижтимоий муносабатларнинг таркиб топиши учун хизмат қилувчи ўз-ўзини адекват баҳолаш каби хусусиятларига миллатлараро мулоқот маданиятини интенсивлашувининг социопедагогик прогнози далиллашуви асосида ҳамда талабаларда миллатлараро мулоқот компетенцияларини таълим жараёнининг тарғибот-ташвиқот, таълим-тасниф, таълим-тарбия босқичларини ривожлантириш хусусиятлари аниқлаштирилган;
талабаларда егоизм, айирмачилик, ўзини четга олиш, миллатчилик каби хислатлар фаоллик, ўз-ўзини гуруҳда ҳиссий баҳолаш, жипслик каби фазилатлар асосида бартараф етилиши шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий омилларга ҳамда гуруҳдаги идентификация, индивидуал ва гуруҳий фаоллик кўрсатгичларининг шаклланиш механизмига алоқадорлиги миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантришнинг кўпмаданиятли-интегратив модели асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида ўтказиладиган маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий тадбирларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг самарали (шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий ёндошувларга асосланган) шакл ва методларни (диагностик суҳбат,ўз-ўзига баҳо бериш, контент таҳлил) қўллаш орқали такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба ёшларда миллатлараро тотувликни тарбиялаш жараёнига доир тадқиқот натижалари асосида:
Янги Ўзбекистон шароитида ижтимоий муносабатларда миллатлараро тотувликка еришишга хизмат қилувчи шахслараро фаоллик, гуруҳий алоқадорлик, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро самимийлик, фаоллик мотивацияси талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг ижтимоий педагогик жараёнига “олий таълим муассасаси- ҳамкор ташкилотлар” стратегияси орқали ижобий таъсир етиши бўйича асосланган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмита томонидан ташкил етилган конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек бошқа тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 9 августдаги 14-07-1406–сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон шароитида ижтимоий муносабатларда миллатлараро тотувликка еришишга хизмат қилувчи шахслараро фаоллик, гуруҳий алоқадорлик, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро самимийлик фаоллик мотивацияси талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашда самарали натижаларга еришилган;
олий таълим муассасаларида ўтказиладиган маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий тадбирларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг самарали (шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий ёндошувларга асосланган) шакл ва методларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ”Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4391-сон қарорининг 4-иловаси” Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тарбиявий аҳамиятни кучайтириш, талаба-ёшларда Ватанга садоқат, мамлакатимиз тарихи ва миллий қадриятларга ҳурмат, ёт ғояларга қарши туриш, диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш чораларини кўриш” тўғрисидаги 16-банди ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 4-13-23-2907-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда егоизм, айирмачилик, ўзини четга олиш, миллатчилик каби хислатлар фаоллик, ўз-ўзини гуруҳида ҳиссий баҳолаш, жипслик каби омиллар асосида бартараф етилиши шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий омилларга ҳамда гуруҳдаги идентификация, индивидуал ва гуруҳий фаоллик кўрсатгичларининг шаклланиш механизмига алоқадорлиги миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг кўпмаданиятли-интегратив модели ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий етилган;
талабаларда егоизм, айирмачилик, ўзини четга олиш, миллатчилик каби хислатлар фаоллик, ўз-ўзини гуруҳда ҳиссий баҳолаш, жипслик каби фазилатлар асосида бартараф етилиши шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий омилларга ҳамда гуруҳдаги идентификация, индивидуал ва гуруҳий фаоллик кўрсатгичларининг шаклланиш механизмига алоқадорлиги миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантришнинг кўпмаданиятли-интегратив модели асосида такомиллаштиришга оид илмий - амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 1-августдаги 02/01/1232-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни барқарор сақлаш ва ривожлантиришга, турли миллат вакиллари, хусусан ёшларда ўзаро тотувлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish