Sayt test rejimida ishlamoqda

Ялгашев Обиджон Учкунбаевичнинг 
фалсафа доктори(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри: “Сув омборлари қирғоқларининг емирилишида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни баҳолаш усулларини такомиллаштириш (Чорвоқ сув омбори мисолида)”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ҳамда 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2021.4.PhD/Т2576.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори, профессор. Арифжанов Айбек Мухаммеджанович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилотноми: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси DSc.40/29.12.2022.T.129.01.
Расмий оппонентлар: Республика мухандислик кидирувлари ва лаборатория тадкикот маркази директори, т.ф.ф.д. (PhD), доцент Назаров Камил Игамбердиевич; ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра бошлиғи т.ф.д, Муртазаев Қувондиқ Мустафаевич. тавсия этилди. Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети
II. Тадқиқотнинг мақсади Сув омборлари қирғоқларининг емирилишида юзага келадиган фавқулодда вазиятларни баҳолаш ва ҳисобини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
табиий дала шароитида олиб борилган тадқиқотлар асосида сув омбори қирғоқлари емирилишига олиб келувчи омилларни инобатга олиб қирғоқ мустаҳкамлигини ошириш ва сув омбори фойдали ҳажмининг ўзгаришининг олдини олиш ва эрта аниқлаш усули сув омбори қирғоқлари емирилишини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сув омбори қирғоқларининг емирилиш жадаллигига асосланиб, қирғоқ минтақалари зоналарга ажратиш ва ҳимоя деворларини мустаҳкамлаш усуллари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу усул Чорвоқ сув омбори қирғоқларининг емирилишининг олди олиш ва сув омборининг эксплуатация даврини узайтиришига олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган. 
таклиф этилаётган усул сув омбор қирғоқ грунтларининг зичлиги, мустаҳкамлиги бўйича ҳисобий ва норматив параметрларни аниқлаш натижада ҳудудларнинг грунтлари зичлиги ва қирғоқларнинг емирилишининг олдини олиш самарадорлиги 10-15% гача, сув омборларида сейсмик, геофизик кузатув ишларини олиб бориш натижасида, қирғоқ емирилишларини камайтириш чоралари ва хавфларининг олдини олиш имконияти борлиги татқиқ қилинган.
қирғоқлар грунтларининг емирилиши натижасида содир бўладиган кўчкилар эвазига аҳолини ўз вақтида тезкорлик билан тўғри ва марказлашган ҳолда эвакуация қилиш жараёни, авария қутқарув ишларини ташкиллаштиришнинг самарадорлик ҳажмини 10-15%гача, талофатлар ва инсонларнинг бевақт халок бўлиш эҳтимолини 7-10% гача камайтириш мумкинлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборларини қирғоқ емирилиш жараёнларини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар бўйича:
сув омборида қирғоқларини емирилиш давомийлигини ва фавқулодда вазиятларни ҳисобга олиб такомиллашган усулларни амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида “Юқори Чирчиқ сув иншоотлари бошқармаси” томонидан 2021 йил 16 августдаги ва “Республика муҳандислик қидирувлари ва лаборатория тадқиқот маркази” МЧЖ томонидан 2022 йил 23 августдаги 36/19-1476-сонли амалиётга жорий этиш тўғрисидаги далолатномалар олинган. 2022 йил 31 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ва фуқоро муҳофазасини ташкилий таъминлаш ва режалаштириш” бош бошқармасидан амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида маълумотнома олинган. Натижада қирғоқ емирилиш жараёнларини камайтириш юзага келадиган фавқулодда вазиятларни баҳолаш ва ҳисобини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish