Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Пўлат Собировичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Симметрия ҳисси феноменологик таҳлили, диагностикаси ва коррекцияси», 19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Psi5.

Илмий маслаҳатчи: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар:Ғозиев Эргаш Ғозиевич, психология фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Зарифбой Ражапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент ислом  университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: симметрия ҳисси феноменологиясини аниқлаш ҳамда уни диагностика ва коррекция қилишнинг имкониятларини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

симметрия ҳисси илк маротаба шахс психологиясидаги алоҳида (эмоция ва идрок кесишувидаги) кўп векторли феномен сифатида очиб берилган;

симметрия ҳиссининг асосий (ёш, жинс, касб, турмуш тарзи, маълумот даражаси, психофизиология ҳамда индивидуал психология билан боғлиқ) намоён бўлиш ва ривожланиш хусусиятлари аниқланган;

симметрия ҳисси даражасини ташхис қилиш методикаси (“Barron-Welsh Art Scale”) бўйича натижаларни қайта ишлаш тизими модификация қилинган;

симметрияга бўлган эмоционал муносабатни нозик дифференциаллаб (муносабатнинг нафақат ишорасини, балки даражасини ҳам аниқлаб) ўлчаш имкониятини яратувчи махсус шкала (Симметриянинг босқичли шкаласи) ишлаб чиқилган;  

симметрия ҳисси соҳасига психокоррекцион ва ривожлантирувчи таъсир кўрсатиш технологияси (диққатни нарса-ҳодисаларнинг деталлари орасидаги фарқдан яхлит образдаги ўхшашликни пайқашга йўналтириш технологияси) ишлаб чиқилган ва методик аппарати яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Симметрия ҳисси феноменологик таҳлили, диагностикаси ва коррекцияси бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:

симметрия ҳиссини илк маротаба шахс психологияси соҳасида (эмоция ва перцепция кесишувида)ги алоҳида феномен сифатида очиб берувчи ҳамда бу ҳодисанинг асосий (ёш, жинс, касб, турмуш тарзи, маълумот даражаси, психофизиология ҳамда индивидуал психология билан боғлиқ) хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи материаллар “Симметрия ва тартиб психологияси” электрон қўлланмаси таркибида Халқ таълими вазирлиги тасарруфига кирган манфаатдор ташкилотлар фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 22 декабрдаги 01-02/1-7-382-сон маълумотномаси). Натижада мазкур муассасалар педагог жамоаларининг психологик илмий-назарий тайёргарлигини янада оширишга ёрдам берган;

модификация қилинган (симметрияга бўлган эмоционал муносабатни текширувчи янгича калит билан жиҳозланган) “Barron-Welsh Art Scale”  методикаси умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида ижодий лаёқатни, тартибли хулқни намоён этишга тайёрликни ташхис қилишда, иқтидорли ва хулқи оғишган болалар билан психодиагностика ишларини амалга оширишда қўлланган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2017 йил 6 ноябрдаги 06/623-01-сон, Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 22 декабрдаги 01-02/1-7-382-сон маълумотномалари). Бу умумтаълим мактабларининг зарур психологик-педагогик диагностика материалларини шакллантиришда, тегишли йўналишларда психологик хизмат кўрсатишга ва қўллаб қувватлашга масъул ташкилотлар ҳамда мутахассислар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

симметрияга бўлган эмоционал муносабатни нозик дифференциаллаб (муносабатнинг нафақат ишорасини, балки даражасини ҳам аниқлаб) ўлчаш имконини берувчи шкала (Симметриянинг босқичли шкаласи) электрон ва услубий қўлланмалар таркибида Республика болалар ижтимоий мослашув маркази томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ота-оналари ҳамда мураббийлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини, психологик маърифат йўналиши бўйича тегишли фаолиятни амалга оширишда қўлланилган (Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2017 йил 6 ноябрдаги 06/623-01-сон маълумотномаси). Натижада эса ота-она ва мутахассислар психологик компетентлигини, болалар билан муносабат ўрнатишда самарали ёндашув имкониятини оширишга хизмат қилган;  

симметрия ҳисси соҳасига психокоррекцион ва ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг технологияси (диққатни нарса-ҳодисалар деталлари орасидаги фарқдан яхлит образдаги ўхшашликни пайқашга йўналтириш технологияси) ҳамда унинг методик аппарати Халқ таълими вазирлиги нашридаги “Амалий психология” рукнида берилган туркум илмий-услубий ишлардаги тавсиялар асосида умумий ўрта таълим мактаблари таълим-тарбия жараёнида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 22 декабрдаги 01-02/1-7-382-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизимида психологик хизмат сифатини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish