Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгаров Дониёр Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини ҳаракат сифатларини ривожлантиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Пед2346.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Ярашев Комилжан Дехканович, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар: Усманходжайев Талат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтабойев Низомжон Турсуналийевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Aджиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида базавий ва компенсация қилувчи воситалардан комплекс фойдаланиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини оширишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун умумий ва аналитик (йетакчи мушак гуруҳлари учун) таъсир кўрсатувчи машқларни (актив мускулларда пропиоцептив имплуслар оқимининг кучайиши натижасида рефлектор стимуляциянинг ортиши сабабли машқнинг таъсир кучи ортади) еластик машқлар билан (чаноқ-сон бўғими, умуртқа поғонаси) бажартириш ҳисобига динамик кучни тарбиялаш имконияти кенгайтирилган;
умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг дарс жараёнида ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун гимнастиканинг базавий (спесифик) машқлари асосида мушакларни еластик чўзилувчанлигини оширишга қаратилган компенсацион (носпесифик юмшоқ таянчда сакраш билан югуриш комбинацияси каби) воситаларини машғулотга киритиш ҳисобига умумий чидамкорлик ва таянч-ҳаракат апаратининг егилувчанлик сифатларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг дарс жараёнида ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун йенгил атлетика машқлари асосида бўғимларга ортиқча юклама бермасдан мушаклар тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлашга қаратилган комплементар (бир-бирини тўлдирувчи) воситаларини (ётиб осилган, тўлиқ осилган, аралаш осилган ҳолатларда тортилиш каби машқларни) машғулотга киритиш ҳисобига мушак гуруҳлари (қўл мушакларининг куч чидамкорлигини, гавда, қорин мушакларининг тезкор-куч чидамкорлигини), тоз-сон бўғимларда егилувчанлик ва умуртқа поғонасининг ҳаракатчанлигини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун тана (бўйин, қўл, оёқ, қорин ва кўкрак) мушакларига ауксотоник иш режимида таъсир етган ҳолда “Жисмоний сифатларни ривожлантириш комплекси”га ноодатий (анжомлар билан) бажариладиган (тўр ёрдамида тўпни ушлаш, тўпни қўллар ёрдамида оёқлар орасидан олиб ўтиш) машқлар қўшиш орқали ҳаракат тезлигини ва чаққонликни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигига кўп томонлама таъсир кўрсатиш мақсадида ўтказилган тадқиқот ва педагогик експеримент натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида: 
умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун умумий ва аналитик таъсир кўрсатувчи машқларни еластик машқлар билан бажартириш бўйича таклифлар Урганч шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 06-01/06/13/8891-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражаси 8,6% га ошган;
умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг дарс жараёнида ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун гимнастиканинг базавий машқлари асосида мушакларни еластик чўзилувчанлигини оширишга қаратилган компенсацион воситаларини машғулотга киритиш бўйича таклифлар Урганч тумани 19-сонли умумтаълим мактабида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 06-01/06/13/8891-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражаси 9,6% га ошган;
бошланғич синф ўқувчиларининг дарс жараёнида ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун йенгил атлетика машқлари асосида бўғимларга ортиқча юклама бермасдан мушаклар тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлашга қаратилган комплементар воситаларини машғулотга киритиш бўйича таклифлар Урганч шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 06-01/06/13/8891-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражаси 8,9% га ошган;
умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун тана мушакларига ауксотоник иш режимида таъсир етган ҳолда “Жисмоний сифатларни ривожлантириш комплекси” га ноодатий бажариладиган машқлар қўшиш бўйича таклифлар Урганч шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 06-01/06/13/8891-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражаси 8,4% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish