Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Рахмонали Бозорбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ахборотлаштириш тамойиллари ва технологиялари асосида такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4 ПҳД/Пед1926.     
Илмий раҳбар: Aскаров Aброр Давлатмирзайевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, ПҳД.03/30.01.2020.Пед.02.06.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Aламжон Aмриллойевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Шодийев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасалари ўқув жараёнларини ахборотлаштириш тамойиллари ва технологиялари асосида такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари ўқув жараёнининг ташкилий-илмий методологик аспектларини тизимлаштириш асосида мақсадли ахборотлаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш йўналишлари (ўқув-методик интеграциялаш, компетенциявий талаблар ва функсиялар, инновацион бошқариш) аниқлаштирилган;
таълимга оид очиқ електрон ахборот муҳитининг ўқув-методик интеграциялашган тузилмаси шахсга йўналтирилганлик, ижодий ёндашув, илмий-методик кўрсатмалар интенсивлигига кўра ахборот муҳитига қўйиладиган талаблар (техник, таълимий) ва тамойилларга (мақсадлилик, интеграциялашув, тўлиқлилик, яхлитлик, очиқлик) устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
рақамлаштириш шароитида профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган компетенциявий талаблар таркиби ахборот технологиялари таъсирига кўра ўқув жараёнларига оид фаолият елементларининг функсионал ўзгаришларини квалификасиялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини инновацион бошқаришнинг ахборот ҳамкорлигига асосланган СМAРТ тизими ўқув фаолияти маълумотларини тезкор жамлаш, таҳлил қилиш, фойдаланиш босқичларига қўшимча ахборот ва таълим муҳити ресурсларини ўзаро интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ахборотлаштириш тамойиллари ва технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар асосида:
олий таълим муассасалари ўқув жараёнининг ташкилий-илмий методологик аспектларини тизимлаштириш, мақсадли ахборотлаштиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш йўналишлари (ўқув-методик интеграциялаш, компетенциявий талаблар ва функсиялар, инновацион бошқариш)га оид хулоса ва тавсиялардан ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш (2019-2021 йй)” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 21 сентабрдаги 04/М-5586-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳани амалга оширилиши олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш, унга илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий етишга хизмат қилган;
таълимга оид очиқ електрон ахборот муҳитининг ўқув-методик интеграциялашган тузилмаси, шахсга йўналтирилганлик, ижодий ёндашув, илмий-методик кўрсатмалар интенсивлигига кўра ахборот муҳитига қўйиладиган талаблар (техник, таълимий) ва тамойилларга (мақсадлилик, интеграциялашув, тўлиқлилик, яхлитлик, очиқлик) асосида ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялардан барча педагогика таълим йўналиши учун “Умумий педагогика” фани дастурини ҳамда “Умумий педагогика (2-қисм)” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг грифи №2033-0218, 19.07.2022 й.) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ етиш марказининг 2022 йил 28 сентябрдаги 02/01-01-47-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш сифатини ошириш, ўқув мазмунини такомиллаштириш имконияти яратилган;
рақамлаштириш шароитида профессор-ўқитувчиларга қўйиладиган компетенсиявий талаблар таркиби, ахборот технологияларининг ўқув жараёнларига таъсири, фаолият елементларининг функсионал ўзгаришлари квалификациясига оид таклифлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини шакллантириш ва ефирга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг 2022-йил 10-июлдаги 02/31-1679-сон маълумотномаси). Мазкур кўрсатув замонавий профессор-ўқитувчига қўйиладиган малакавий талаблар, уларнинг функсияларидаги ўзгаришларни кенг жамоатчилик еътиборига йетказишга хизмат қилган; 
ўқув жараёнини инновацион бошқаришнинг ахборот ҳамкорлигига асосланган СМAРТ тизими, ўқув фаолияти маълумотларини тезкор жамлаш, таҳлил қилиш, фойдаланиш босқичларига қўшимча ахборот ва таълим муҳити ресурсларини ўзаро интеграциялашга оид таклифлар ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш (2019-2021 йй)” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 21 сентабрдаги 04/М-5586-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган илмий хулосалар Ўзбекистон Миллий Университети учун www.смарт-соcиал.нуу.уз ҳамда www.соcиалнуу.уз сайтлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish