Мелибаева Рузахон Насировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабалар тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Psi30.
Илмий раҳбар: Ғозиев Эргаш Ғозиевич, психология фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мелиқулович, психология фанлари доктори, профессор; Сирлиев Бахтиёр Нуриддинович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогикауниверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалар тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмларини аниқлаш, уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг таълим жараёнидаги топшириқ ва муаммоли вазиятларни англаши, таҳлил қилиши ва ечимини топишни таъминловчи предметли, символли, белгили, образли тафаккур типлари ва синтетик, ғоявий, прагматик, аналитик, реалистик тафаккур услублари даражалари аниқланган;
талабалар тафаккурининг оригиналлик, эгилувчанлик, аниқлик ва тезкорлик хусусиятларини ривожлантирувчи психотренинг машқлари тўплами шакллантирилган ва уларни психодиагностика қилиш методикаси татбиқ этилган;
талабалар тафаккурини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ва психологик феноменларини тавсифловчи ўқув материаллари мазмуни, ўқув фаолияти мотивациялари характери ва шахслилик хусусиятлари каби етакчи омиллар аниқланган;
ўқув машғулотларини ташкил этишнинг услубларини тадқиқ қилиш асосида кичик гуруҳларда ишлаш ва лойиҳа-тадқиқотчилик фаолияти талабалар ижодий тафаккурини ривожлантирувчи самарали машғулот турлари эканлиги аниқланган;
талабалар тафаккурини дидактик омиллар (ўқув-машғулоти мазмуни, таълим усуллари, воситалари, шарт-шароитлари ва принциплари) асосида ривожлантиришнинг психологик механизмлари тузилмаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабалар тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмларининг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: таълим жараёнида тафаккурнинг ривожланишида типлар ва услублар намоён бўлишини, ижодий тафаккурни ривожланганликнинг даражасини изоҳловчи илмий натижалар олий ўқув юртлари таълим-тарбия жараёнига жорий қилинган бўлиб (ОЎМТВнинг 24.08.2017 йил №603-042 гувоҳномаси). Натижада бу педагогларнинг таълим жараёнида талабаларда ижодий фикрлаш қобилияти ривожланишини таъминлаши учун янги имкониятлари яратилган;
таълим олувчилар тафаккурини оригиналлик, эгилувчанлик, аниқлик ва тезкорлик хусусиятларини ривожлантирувчи психотренинг дастури шакллантирилган ва уларнинг психодиагностика методикасини (“Ижодий тафаккур” тести) такомиллаштиришга доир илмий натижалар Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) фаолиятига жорий қилинган (РБИММнинг 2018 йил 27 февралдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада болалар ижтимоий мослашув маркази тарбияланувчиларининг тафаккурини ривожлантириш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;
таълим олувчиларда тафаккур ривожланишига таъсир қилувчи ва бу жараёнга хос психологик феноменларни акс эттирувчи ўқув-услубий материаллар, психодиагностика воситалари Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) фаолиятига жорий қилинган (РБИММнинг 2018 йил 27 февралдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада ва болалар тафаккурини ривожланиш даражасини аниқлаш, уларда ижодий тафаккур, креативлик қобилиятлари даражасини объектив баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;
ижодий тафаккурни ривожлантиришда муаммоли маъруза, семинар, кичик гуруҳларда ишлаш ва лойиҳа тадқиқотчилик каби ўқув машғулот турларининг таъсирини изоҳловчи натижалар Республика болалар ижтимоий мослашув маркази фаолиятида жорий қилинган (РБИММнинг 2018 йил 27 февралдаги 06/46-сон маълумотномаси). Натижада болалар билан интеллектуал сифатларни ривожлантириш бўйича мураббийлар олиб бораётган ишнинг илмий-методик таъминотини кучайтирган;
таълим жараёнида қўлланувчи ўқув топшириқлари ва мотивацион, услубий, хусусиятли, типлаштириш, шарт-шароит каби омилларни ўз ичига олувчи талабалар тафаккурини ривожлантиришнинг психологик механизмлари тузилмаси 5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши талабаларига тайёрланган “Умумий психология” ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (ОЎМТВнинг 24.08.2017 йил №603-042 гувоҳномаси) ҳамда бўлғуси мутахассислар касбий-психологик тайёргарлигини оширишга хизмат қилган.