Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчанова Айбиби Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қуйи Амударё иқтисодий раёнида гастрономик туризмни ривожланишининг ижтимоий географик жиҳатлари», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Gr210.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Каршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Гр.02.07.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисод фанлари доктори, профессор; Жумаев Хайрулла Хайитович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Қуйи Амударё иқтисодий раёни гастрономик туризм имкониятларини аниқлаш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуйи Амударё иқтисодий раёни таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларда тарихан таркиб топган аҳолининг анъанавий таомлари, меҳмондўстлиги, пазандачилиги, гастротуризмда тутган ўрни, ўхшашлик ва тафовутлари, ўзаро боғлиқликларидан келиб чиқиб ажратилган кичик гастрономик раёнлар асослаб берилган ва маршрутлар ишлаб чиқилган;
Қуйи Амударё ҳудудининг табиий шароити, иқлими, аҳолисининг кўп асрлик маҳаллий анъаналарига асосланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келган таомлари ҳамда пазандачилик ютуқлари ассимиляциясининг ижтимоий географик жиҳатлари очиб берилган ва тизимлаштирилган;
Қуйи Амударё иқтисодий раёни гастрономик туризм электрон мобил иловаси яратилган;
Қуйи Амударё иқтисодий раёнида ажратилган кичик гастрономик раёнлар кесимида гастротуризм ресурсларидан фойдаланиш ва у билан боғлиқ хизмат кўрсатиш тармоқларини (меҳмонхона хўжалиги, умумий овқатланиш, транспорт) ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қуйи Амударё иқтисодий раёнида гастрономик туризмни ривожланишининг ижтимоий географик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қуйи Амударё иқтисодий географик раёни таркибидаги маъмурий-ҳудудий бирликларни кичик гастрономик раёнлар ва маршрутларга ажратиш бўйича тавсиялари Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 7 февралдаги 02-14/04-100-сон маълумотномаси). Натижада, гастрономик саёҳатларни ташкил этиш билан шуғулланувчи туроператорлар фаолиятини ривожлантиришга, жойларда янги гастрономик туризм маршрутларини йўлга қўйишга имкон берган;
Қуйи Амударё ҳудудининг табиий шароити, иқлими, аҳолисининг кўп асрлик маҳаллий анъаналарига асосланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган таомлари ҳамда пазандачилик ютуқлари ассимиляциясининг асосланган тизимларидан Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 7 феврадагил 02-14/04-100-сонли маълумотномаси). Натижада, Қуйи Амударё иқтисодий раёнида гастрономик туризмни ривожлантириш учун миллий таомлар ассимиляция жараёнларини таҳлил қилиш имконияти яратилган;
Қуйи Амударё иқтисодий раёнининг яратилган гастрономик туризм электрон мобил иловасидан Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 7 февралдаги 02-14/04-100-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу мобил илова асосида гастрономик туризмнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар базасини кенгайтириш имконини берган;Қуйи Амударё иқтисодий раёнида ажратилган гастрономик раёнлар кесимида гастротуризм ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш методикаси Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақолпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 7 февралдаги 02-14/04-100-сонли маълумотномаси). Натижада, иқтисодий раёндаги гастрономик объэктлар, маршрутлар, ҳудудларнинг гастрономик салоҳиятидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш, янги туризм инфратузилмаси ва сайёҳлар билан боғлиқ хизматларни ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish