Халмурзаева Надира Ташмурзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Япон иш дискурсида ҳурмат коммуникатив категорияси (прагмалингвистик аспекти)», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil206.
Илмий раҳбар: Худайберганова Зилола Нарбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Ғофурова Хакима Шавкатовна, филология фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Цукуба университети (Япония), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: япон иш дискурсида қўлланадиган ўзига хос хусусиятлар ва мулоқот стратегиясини ҳисобга олган ҳолда ҳурматнинг эксплицит ва имплицит шаклларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
япон иш дискурсида эксплицит нутқий мулоқотнинг стереотиплари ҳамда имплицит коммуникатив стратегияларнинг ижобий ва салбий турлари ишлаб чиқилган;
япон ишбилармон доираларининг мулоқотида имплицит ҳурматнинг ўзига хос коммуникатив актни юмшатиш ёки ундан қочиш, ҳурматни билвосита ифодалаш, семантик импозицияни камайтириш, имперсонализация каби салбий стратегияларни кенг қўлланиши асосланган;
эксплицит ҳурмат шакли ва даражаларининг расмий иш дискурсларида реаллашуви далилланган;
япон тилшунослигида иш дискурси тушунчаси киритилган ҳамда япон бизнес мулоқотида коммуникатив этикетнинг типологияси асослаб берилган;
япон иш дискурсида ҳурматнинг синтактик воситалари ундалма, киритма ва турғун конструкциялар орқали намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Япон иш дискурсидаги ҳурмат коммуникатив категориясини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ота, она, опа, ака каби лексемалар ва нейтрал ҳурмат шаклидаги феъллар билан боғлиқ натижалар «5220100 – Филология ва тилларни ўқитиш» таълим йўналиши учун мўлжалланган «Асосий ўрганилаётган тил (Япон тили)» ўқув қўлланмасида фойдаланилган (рўйхат рақами №173-0017). Олинган натижаларталабаларнинг ҳурмат категориясига оид билимларини ўстиришга ҳамда ҳурматнинг лексик, морфологик шаклларини ўқитишда асос бўлиб хизмат қилган;
япон тилидаги ҳурматнинг ўзгариши ва қўлланилишига таъсир этадиган социолингвистик омиллар тўғрисидаги натижалардан ОТ-Ф1-71 рақамли «Илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этнолингвистик вазият» мавзуидаги фундаментал лойҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги ФТА-02-11/1081- сон маълумотномаси). Натижада ўрта асрларда Марказий Осиё ва Узоқ Шарқ давлатларининг этнолингвистик вазиятини ёритишда манба вазифасини ўтаган;
Давлат таълим стандартининг узлуксиз тизими асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби» тўғрисидаги 2013 йил 31 декабрдаги 352-сонли қарорига мувофиқ япон тили В2 босқичи талабларига мос равишда талабгорлар даражасини аниқлаш учун Япон тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш ва аниқлаш учун тест топшириқларида фойдаланилган (Давлат тест марказининг 2017 йил 14 ноябрдаги 202-сон маълумотномаси). Тинглаш, ўқиш, ёзиш ва оғзаки нутқ босқичларида япон тилидаги тест топшириқларини тузишда манба бўлиб хизмат қилган.