Sayt test rejimida ishlamoqda

Базаров Бунёд Тўлқинжоновичнингнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қурилиш йўналишидаги талабаларнинг терминологик компетенсияларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.4.ПҳД/Пед1185.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
Илмий раҳбар: Раҳимов Бахтиёр Худойбердийевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рузиметова Дилдора Aдилбековна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади Инглиз тили фанини ўқитиш жараёнида қурилиш йўналишидаги талабаларнинг терминологик компетенсиясини ривожлантириш методикасининг янада самарали усулларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қурилиш йўналиши талабаларининг терминологик компетенсиялари дифференсияллашган, мотивацияли, мақсадли ҳамда продуктив ёндашувларни тилга оид билим, кўникма ва малакаларни компетенсиявий ёндашувга кўра комплекслаш натижасида ривожлантирилган;
талабаларнинг луғат бойлигида қурилиш соҳасига оид терминларининг пайдо бўлиши ва шаклланишининг асосий манбалари тилнинг лексикологик ички ва сўз ўзлаштириш сингари ташқи ресурслар ҳисобига бойиб бориши асосланган;
талабаларнинг аудитория машғулотларида нутқни соҳага оид терминологик ривожланиш босқичлари тил бирликларининг ўзлаштирилиши, ясалиши ва адекват идрок қилишни репсептив ва репродуктив машқлар орқали таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар коммуникатив компетенсиясини ўстириш жараёни мустақил таълимда нутқ фаолияти турларини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқлари терминларнинг шаклини, уларнинг мазмунини, умумий маъноси ва семантикаси билан мантиқий боғлай олиш кўникмасини уларнинг луғат бойлигини ошириш орқали ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш йўналиши талабаларининг терминологик компетенсиясини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
қурилиш йўналиши талабаларининг терминологик компетенсияларини тил кўникмаларига дифференсияллашган ҳолда мотивацияли, мақсадли продуктив ёндашувларни комплекслаш орқали ривожлантиришга оид таклифлар асосида “Aмалий хорижий тил” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сон буйруғи билан тасдиқланган 500-219 рақамли нашр гувохномаси). Натижада талабаларининг касбий еҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнини ташкил қилиб, продуктив ёндашув самараси натижасида тил кўникмаларини ривожланишига еришилган;
талабалар луғат заҳирасида қурилиш соҳаси терминларининг ҳосил бўлиши ва шаклланишининг асосий манбалари тилнинг лексикологик ички ва сўз ўзлаштириш сингари ташқи ресурслар ҳисобига бойиши борасида аниқланган хулосалардан “Енглиш фор cонструcтион 1” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 7-декабрдаги 648-сонли буйруғи билан тасдиқланган 648-071 рақамли нашр гувохномаси). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган бўлажак мутахассисларнинг нутқ кўникмалари интеграцияси асосида касбий терминларини ўсишига хизмат қилган; 
талабаларнинг аудитория машғулотларида нутқни соҳага оид терминологик ривожланиш босқичлари репсептив ва репродуктив машқлар орқали тил бирликларининг ўзлаштирилиши, ясалиши ва адекват идрок қилинишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган хулосалардан “Енглиш фор cонструcтион анд cивил енгинееринг” номли дарслик яратишда қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сонли буйруғи билан тасдиқланган 538-199 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабалар мустақил тил ўрганиш фаолияти ривожланишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish