Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабиров Назир Нажметдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Фал756.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳусенова Aбира Aмановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РҳД.03/27.02.2020.Ф.72.08.
Расмий оппонентлар: Хажийева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саитқосимов Aкбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамияти институтларининг ролини такомиллаштириш имкониятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш орқали ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва йечимини топишга қаратилган мақсадли ўзаро бирлашиш ҳаракати ҳамда давлатнинг ички бирлаштирувчилик роли асослаб берилган; 
фуқаролик жамияти институтларига жамиятни аффилиатив интеграцияловчи субъект сифатида ёндашиш ҳамда мазкур ижтимоий фаолиятни мақсадли ўрганиш иқтисодий ва сиёсий турмушни ихтиёрий асосда қуришга тўла еркинликни кафолатловчи ижтимоий тизим еканлиги сабабли таълим тизимига жорий етиш зарурати интегратив механизм сифатида асосланган;
Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг “ўсиш нуқта”ларини пул-молия ва солиқ тизимини шакллантириш, қонунчиликни ривожлантириш, коррупсияни бартараф етиш каби вазифаларини тўғри белгилаш орқали ички имкониятларни мақсадга мувофиқ йўналтириш ҳамда маданий-маърифий салоҳиятни юксалтиришнинг амалий платформаси яратилган; 
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришда ҳудудларнинг етноментал хусусиятларини ҳисобга олган инсон имкониятлари ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, жамият тинчлиги ва фаровонлиги, шахснинг маънавий баркамоллигига еришишни интенсивлаштириш механизмлари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш орқали ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва йечимини топишга қаратилган мақсадли ўзаро бирлашиш ҳаракати ҳамда давлатнинг ички бирлаштирувчилик ролига оид назарий умумлашмалар ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги “Сайқал” нодавлат нотижорат ташкилотида бажарилган“Бахтиёр оила – бахтли жамият асоси” (2019-2020 йй.) грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023 йил 16 февралдаги 23/1-89-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш орқали ижтимоий муаммоларни аниқлаш ҳамда йечимини топиш, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
фуқаролик жамияти институтларига жамиятни аффилиатив интеграцияловчи субъект сифатида ёндашиш ҳамда мазкур ижтимоий фаолиятни мақсадли ўрганиш иқтисодий ва сиёсий турмушни ихтиёрий асосда қуришга тўла еркинликни кафолатловчи ижтимоий тизим еканлиги сабабли таълим тизимига жорий етиш заруратига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2021-йилга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”)да белгиланган ИВ. Жамоат фонди маблағларидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш, амалга оширилаётган лойиҳалар ва дастурларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2022 йил 9 декабрдаги 04/10-10-186-сон маълумотномаси). Натижада, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг “ўсиш нуқта”ларини пул-молия ва солиқ тизимини шакллантириш, қонунчиликни ривожлантириш, коррупсияни бартараф етиш каби вазифаларини тўғри белгилаш орқали ички имкониятларни мақсадга мувофиқ йўналтириш ҳамда маданий-маърифий салоҳиятни юксалтиришга доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги “Сайқал” нодавлат нотижорат ташкилотида бажарилган“Бахтиёр оила – бахтли жамият асоси” (2019-2020 йй.) грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023 йил 16 февралдаги 23/1-89-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ижтимоий институтларни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир жараёнларни ўрганишда, таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар тайёрлашда, самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришда ҳудудларнинг етноментал хусусиятларини ҳисобга олган инсон имкониятлари ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, жамият тинчлиги ва фаровонлиги, шахснинг маънавий баркамоллигига еришишни интенсивлаштириш механизмларига оид таклиф-тавсиялардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Ўзбекистонда жамият ва давлат ривожининг таъминлаш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали ижросини таъминлаш мақсадидаги тадбирларни амалга оширишда ҳамда амалий хулосаларни тайёрлашда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2022 йил 13 декабрдаги 1345/22-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролик жамиятининг давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тизимли йўлга қўйиш орқали ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва йечимини топишга қаратилган мақсадларни амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish