Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Абдиҳаким Муҳаммадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD//Iqt1890.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Тимур Муратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг ривожлантиришга оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари тармоғининг ривожланиш салоҳиятини оширишнинг минимал () ва максимал () оптимал интерваллари ёрдамида баҳолашнинг эконометрик мезонлари асосланган;
меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни ривожлантиришни   оптималлик ўлчов функсияси асосида алгоритм блок-схемаси таклиф этилган;
меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг оптимал ўлчовларини ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш ёрдамида тармоқ бозори мувозанатини таъминлашнинг корхоналарда (сифат кўрсаткични 47,9 фоизга ошириш), мижозлар оқими (қамровни 43,1 фоизга ошириш), айланма маблағлар (фойдаланиш самарадорлигини 20,5 фоизга ошириш), ходимлар сони (12,1 фоизга ошириш) ва даромади (23,2 фоизга ошириш) ҳамда хизматлар нархи бўйича назорат ёндошуви такомиллаштирилган;
Қашқадарё вилоятида меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг 2023-2027-йилларда тармоқлараро синергетик ва потенсиал омиллар таъсиридаги ривожланиш прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни эконометрик моделлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари тармоғининг ривожланиш салоҳиятини оширишнинг минимал () ва максимал    () оптимал интерваллари ёрдамида баҳолашнинг  эконометрик мезонлари Қашқадарё вилояти хокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган   (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 2-декабрдаги  11/02-15-13290-сон маълумотномаси). Бу эса Қашқадарё вилоятида жойлаштириш ва умумий овқатлантириш корхоналарини тармоқлараро ривожлантиришнинг кенгайтирилган манбаларига эга бўлиш, умумий хизматлар соҳасида тармоқнинг рақобатбардошлигини янгича ёндошув асосида баҳолаш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширишда меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини ривожлантириш даражасининг чегаравий мезонини миқдорий ифодалаш имконини берган;
меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишни ривожлантиришни   оптималлик ўлчов функсияси асосида алгоритм блок-схемаси бўйича таклифи Қашқадарё вилояти хокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 2-декабрдаги  11/02-15-13290-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат ресурсларини тежаш, уларнинг исрофини чеклаш, ҳудуд аҳолисининг тўғри истеъмол муҳитини шакллантириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбир лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдаланилиб, аҳолининг озиқ-овқат истъмолига ва тасарруфидаги даромадларини жамғаришга бўлган мойиллик даражасини ҳудудий баҳолаш моделларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг оптимал ўлчовларини ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш ёрдамида тармоқ бозори мувозанатини таъминлашнинг корхоналарда (сифат кўрсаткични 47,9 фоизга ошириш), мижозлар оқими (қамровни 43,1 фоизга ошириш), айланма маблағлар (фойдаланиш самарадорлигини 20,5 фоизга ошириш), ходимлар сони (12,1 фоизга ошириш) ва даромади (23,2 фоизга ошириш) ҳамда хизматлар нархи бўйича назорат ёндошуви бўйича таклифи Қашқадарё вилояти хокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган   (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 2 декабрдаги  11/02-15-13290-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Қашқадарё вилоятида меҳмонхона ва умумий овқатланиш корхоналарининг жойлашув зичлиги ва сонини мижозлар оқимига мослаштиришга, истеъмолчилар оқимидан тўғри фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ этишга, оқим миқдори ошишини рағбатлантирувчи янги назорат механизмини фаоллаштиришга эришилган;
Қашқадарё вилоятида меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг 2023-2027-йилларда тармоқлараро синергетик ва потенсиал омиллар таъсиридаги ривожланиш бўйича прогноз параметрлари Қашқадарё вилояти хокимининг 2021-йил 21-майдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-4-0-Қ/21-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022-йил 2- декабрдаги  11/02-15-13290-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Қашқадарё вилоятида савдо, меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish