Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримова Интизор Атабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Миллий ҳисоблар тизимининг асосий счётлари статистик ахборотлари базасини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси маълумотлари асосида)”, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2017.2PhD/Iqt151
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
 Расмий оппонентлар: Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мырзанов Бердақ Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий  университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: миллий ҳисоблар тизимининг асосий ҳисобини ишлаб чиқиш ва уларнинг ахборот базасини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«МҲТ–2008» халқаро стандарти асосида асосий счётлар («ишлаб чиқариш», «даромадларни шаклланиши», «даромадлардан фойдаланиш», «сармоя билан операциялар», «молия»)нинг статистик ахборотлар базасини шакллантириш мақсадида миллий ҳисоблар тизими билан бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичларини уйғунлаштиришнинг услубий жиҳатлари асосланган;
Минтақа даражасида миллий ҳисоблар тизимининг ишлаб чиқишнинг концептуал асослари ва тамойилларини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолиятни ифодаловчи асосий счётларни  услубий жиҳатдан шакллантириш мақсадида  «иккиёқлама ёзув операциялари» ҳамда  «баланс усули»ни қўллаган ҳолда интеграллашган статистик ахборотлар базаси ишлаб чиқилган;
Миллий ҳисоблар тизимини макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашни услубий жиҳатлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқариш ва даромадларни ҳосил бўлиш счётидаги бозор нархидаги ЯИМ кўрсаткични якуний истеъмол усулида ҳисоблаш услуби   таклиф этилган;
Эконометрик моделларни қуриш асосида миллий ҳисоблар тизимининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини ўрта муддатли статистик прогнозлари (2022-2026 йй) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ҳисоблар тизими асосида асосий ҳисобларни тузиш ҳамда ахборотлар базасини такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар:
«МҲТ–2008» халқаро стандарти асосида асосий счётлар («ишлаб чиқариш», «даромадларни шаклланиши», «даромадлардан фойдаланиш», «сармоя билан операциялар», «молия»)нинг статистик ахборотлар базасини шакллантириш мақсадида миллий ҳисоблар тизими билан бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичларини уйғунлаштиришнинг услубий жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси фаолиятига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020  йил   14  декабрдаги  № 01/1-03-21-81 – сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий қилиниши миллий ҳисоблар тизимининг асосий ҳисобларини бошланғич ахборотлар базасини кенгайишига хизмат қилган;
миллий ҳисоблар тизимининг асосий ҳисобларини тузиш қоидалари ва уларни услубий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида  асосий ҳисоблар (ишлаб чиқариш, даромадларни шаклланиш, даромадлардан фойдаланиш, сармоя билан операциялар, молия)нинг  ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг  Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси фаолиятига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020  йил   14  декабрдаги  № 01/1-03-21-81 – сонли маълумотномаси, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2023 йил 2 декабрдаги  №01/1-01-15/2-310 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий қилиниши миллий ҳисоблар тизимининг асосий ички иқтисодий счётларини статистик кўрсаткичлар тизими ва уларнинг ахборотлар базасини такомиллаштиришга имконият яратган;
миллий ҳисоблар тизимини макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблашни услубий жиҳатлари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқариш ва даромадларни ҳосил бўлиш счётидаги бозор нархидаги ЯИМ кўрсаткични якуний истеъмол усулида ҳисоблаш услуби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги  Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси фаолиятига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020  йил   14  декабрдаги  № 01/1-03-21-81 – сонли маълумотномаси).  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 2018-2020 йилларда амалга оширилган ПЗ-20170927113 шифри билан “Ялпи ички маҳсулотни харажатлар бўйича ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳанинг илмий-амалий услубиёти натижаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2023 йил 2 декабрдаги  №01/1-01-15/2-310 сонли маълумотномаси);
минтақа даражасида миллий ҳисоблар тизимининг ишлаб чиқишнинг концептуал асослари ва тамойилларини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолиятни ифодаловчи асосий счётларни  услубий жиҳатдан шакллантириш мақсадида  «иккиёқлама ёзув операциялари» ҳамда  «баланс усули»ни қўллаган ҳолда интеграллашган статистик ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Хоразм вилояти статистика  бошқармасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Хоразм вилояти статистика  бошқармасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 01/1-02-07/2-777-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар  минтақа даражасида миллий ҳисоблар тизимининг асосий счётларини ахборотлар базасини шакллантириш имконини яратган;
эконометрик моделларни қуриш асосида миллий ҳисоблар тизимининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини ўрта муддатли статистик прогнозлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Хоразм вилояти статистика  бошқармасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 01/1-02-07/2-777-сонли маълумотномаси). Бу эса миллий ҳисоблар тизимининг асосий ҳисобларини макроиқтисодий кўрсаткичларини статистик баҳолаш имкониятларини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish