Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Тохиржон Олимжоновичнинг
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қопламасиз каналларда филтрация жараёнларини камайтириш усулини такомиллаштириш, 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.4.ПҳД/Т2014.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aрифжанов Aйбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ДСc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ризайев Aбдумалик Набийевич, техника фанлари доктори, профессор; Хўжайев Исматилла Кушайевич, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот – Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: қопламасиз каналларда филтрация жараёнини камайтиришни ресурстежамкор усуллари оқим ва канал ўзани грунти характеристикаларини инобатга олиб такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзгарувчан режимда ишлайдиган ва ҳар хил грунтли каналларда нисбий филтрация коеффициентини оқим чуқурлигига ва ўзан ҳўлланган периметрининг ўзгаришига боғлиқлиги сув баланси тенгламаси асосида исботланган; 
қопламасиз каналларда филтрация сарфини ҳисоблаш усули сув баланси модели асосида қопламасиз тупроқ ўзанли каналларда филтирация сарфини, оқим параметрлари ўзгарувчанлигини ва ўзан грунти турли хил еканлигини инобатга олиб такомиллаштирилган;
қопламали каналлардан бўладиган филтрация сарфини ҳисоблаш усули ўзан грунти ва бентонит гилининг таркибий қисми ҳамда қалинлигини инобатга олиб тенгламаси ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё бентонит гили асосида қопламали каналларда сув филтрациясини камайтириш учун ёни бетонланган ва туби бентонит гили ёрдамида екран ҳосил қилиш технологияси ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қопламасиз каналларда филтрация жараёнини камайтириш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
қопламасиз каналларда филтрация жараёнини баҳолаш ва филтрация сарфини аниқлаш бўйича такомиллаштирилган усули Шимолий Фарғона магистрал каналида амалиётга жорий етилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 04 июлдаги 03/26-1447- сон маълумотномаси). Натижада каналдан бўладиган филтрация сарфини аниқ баҳолаш имконини берган; 
маҳаллий хомашё Логон бентонит гилидан фойдаланиб, филтрацияга қарши ресурс тежамкор екран яратиш усули Наманган вилояти екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси худудидаги каналларда ишлаб чиқаришга жорий етилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 04 июлдаги 03/26-1447-сон маълумотномаси). Натижада каналларда филтрацияга қарши тадбирларни ишлаб чиқишда канал қирғоқларидаги дарахтзорларни асраб қолишга ва егологик муҳитни барқарорлаштириш имконини берган; 
қопламасиз каналларда филтрация жараёнини камайтиришда маҳаллий хомашёдан фойдаланиб, филтрацияга қарши ишлаб чиқилган қоплама Шимолий Фарғона каналининг реконструксия қилиш ишларида амалиётга жорий етилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 04 июлдаги 03/26-1447 сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёдан фойдаланиб, екран хосил қилиш ҳисобига каналларда филтрацияга йўқотилаётган сув исрофи миқдорини 80 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish