Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Учқун Вафоқуловичнинг
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кичик корхоналар оқава сувларини тозаловчи ихчам моноблок иншоотларнинг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш», 05.09.07 - Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б 2020.3.ПҳД/Т1881.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aрифжанов Aйбек Мухамеджанович техника фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ДСc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aбдусаттаров Aбдусамад, техника фанлари доктори, профессор; Журайев Шерали Шарипович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида нефт маҳсулотлари бўлган оқава сувларни тозаловчи моноблок технологияларни ва уларнинг гидравлик ҳисобини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автоювиш корхоналарининг технологик жараёни ва ҳосил бўлувчи оқава сувларини физик-кимёвий таркиби тизимли таҳлил асосида аниқланган; 
автоювиш корхоналарида вертикал тиндиргичларининг гидравлик ҳисоби ҳосил бўлган оқава сувлар таркибидаги муаллақ, сирт фаол моддалар ва нефт маҳсулотлари физик-кимёвий хоссаларини инобатга олиб сув тозалаш технологик жараён ва ускуналари такомиллаштирилган;
яратилган моноблок технологияси тиндиргичида оқава сувлар таркибидаги заррачаларнинг физик хусусиятларини инобатга олиб чуқурлик бўйича тақсимотини ифодаловчи математик модел тизимли тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган; 
маҳаллий хомашёларнинг физик-кимёвий ва адсорбсион хоссаларини ўрганиш асосида таркибида нефт маҳсулотлари ва сирт фаол моддалари бўлган оқава сувларни тозалаш учун филтрлар ва уларни ҳисоблаш усуллари яратилган; 
таркибида муаллақ ва сирт фаол моддалари, нефт маҳсулотлари бўлган оқава сувларни тозалаш учун ишлаб чиқилган гидравлик ҳисоблар асосида маҳаллий хомашёлардан филтрлар ва моноблок технологияси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик корхоналар оқава сувларини тозаловчи ихчам моноблок технологияларининг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш натижалари асосида:
вертикал тиндиргичнинг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоби «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» Давлат Унитар Корхонаси лойиҳа институти, «МЕТAЛЛ ДЕКОР» МЧЖларда амалиётга жорий етилган («Ўзсувтаъминот» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 16 июлдаги №1/24-1974 маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сув таркибидаги муаллақ ва сирт фаол моддаларни, нефт маҳсулотларини тозалашда вертикал тиндиргичнинг самарадорлигини 60% гача ошириш имконини берган;
яратилган ғовакдорлиги юқори бўлган маҳаллий хомашёлар шағал, қум, кварс қум, фаоллаштирилган кўмир, бентонит, ескирган резина гранулалари асосидаги филтр юкламаси «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» Давлат Унитар Корхонаси лойиҳа институти, «МЕТAЛЛ ДЕКОР» МЧЖларда таркибида муаллақ, сирт фаол моддалар ва нефт маҳсулотлари бўлган оқава сувларни тозалаш технологиясида амалиётга жорий етилган («Ўзсувтаъминот» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 16 июлдаги № 1/24-1974 маълумотномаси). Натижада, ихчам моноблок технологик жараёни филтр юкламаларини маҳаллийлаштириш имконини берган;
такомиллаштирилган саноат оқава сувларини тозаловчи локал технологияси «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» Давлат Унитар Корхонаси лойиҳа институти, «МЕТAЛЛ ДЕКОР» МЧЖларда амалиётга жорий етилган («Ўзсувтаъминот» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 16 июлдаги № 1/24-1974 маълумотномаси). Натижада, муаллақ, сирт фаол моддалар ва нефт маҳсулотлари бўлган саноат оқава сувларини тозалашни 97% яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish