Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердийев Шухрат Мамаюсуповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ҳаракатли ўйинлар воситасида валеологик маданиятни шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед3483. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Бозорова Муслима Қодировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Aбдуллайева Шахзода Aбдуллайевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мавлонова Саида Умаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ҳаракатли ўйинлар воситасида валеологик маданиятни шакллантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида валеологик маданиятни шакллантиришнинг педагогик-психологик омиллари ўқувчилар томонидан ҳаракатли ўйин намуналарининг валеологик-қадриятли моҳиятини дастлабки идрок етиш жараёнлари ҳамда ҳамкорлик фаолият механизмида ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив ва мослашувчанлик кўрсаткичларнинг ўзаро адекватлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида валеологик маданиятни шакллантиришнинг индикаторлари ва мезонлари ўқувчилар томонидан ҳаракатли ўйинларнинг қадриятли танловни амалга ошириш билан боғлиқ шахсий индивидуал ёндашувнинг педагогик ҳамда психологик омиллари ҳамда методик тамойилларининг таркибий компонентларини ўзаро оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
ҳаракатли ўйинлар (жисмоний, ривожлантирувчи, дидактик, гуруҳли, индивидуал)нинг валеологик имкониятларини ҳисобга олиш, шунингдек, таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи ва компетенсиявий тавсифга ега дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг мақсадли, жараёнли, натижавий компонентлари билан ўзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида бошланғич синф ўқувчиларида валеологик маданиятни шакллантиришнинг методик модели такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳаракатли ўйинлар воситасида валеологик маданиятни шакллантиришнинг модулли технологияси валеологик-қадриятли муносабатни шакллантиришга қаратилган маънавий мерос намуналарини анализ қилиш, валеологик аҳамиятли вазиятларни лойиҳалаштириш, тарбиявий тадбир ва ҳаракатли ўйинларнинг нейтрал мамзунини тушуниш шакллари продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ҳаракатли ўйинлар воситасида валеологик маданиятни шакллантиришни такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишидан олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчилар томонидан ҳаракатли ўйин намуналарининг валеологик-қадриятли моҳиятини дастлабки идрок етиш жараёнлари ҳамда ҳамкорлик фаолият механизмида ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив ва мослашувчанлик кўрсаткичларнинг ўзаро адекватлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилганбошланғич синф ўқувчиларида валеологик маданиятни шакллантиришнинг педагогик-психологик омиллари, ўқувчилар томонидан ҳаракатли ўйинларнинг қадриятли танловни амалга ошириш билан боғлиқ шахсий индивидуал ёндашувнинг педагогик ҳамда психологик омиллари ҳамда методик тамойилларининг таркибий компонентларини ўзаро оптималлаштириш асосида аниқлаштирилганбошланғич синф ўқувчиларида валеологик маданиятни шакллантиришнинг индикаторлари ва мезонларига доир таклиф ва тавсиялардан Олий ва о`рта махсус та‟лим вазирлиги тизимидаги ЁA-1-012 рақамли “Узлуксиз та‟лим янги авлод о`қув адабиётлари ва унинг електрон дарслигини яратишнинг методикаси” (2016-2017 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 17 майдаги 02-07-2388/04-сон маълумотномаси). Натижада, бошланг‟ич синф о‟қувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш ко‟рсаткичларини белгилашга хизмат қилган.
ҳаракатли ўйинлар (жисмоний, ривожлантирувчи, дидактик, гуруҳли, индивидуал)нинг валеологик имкониятларини ҳисобга олиш, шунингдек, таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи ва компетенсиявий тавсифга ега дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг мақсадли, жараёнли, натижавий компонентлари билан ўзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган бошланғич синф ўқувчиларида валеологик маданиятни шакллантиришнинг методик модели бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 23 декабрдаги 395-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини ривожлантириш кўрсаткичларини белгилашга хизмат қилган.
валеологик-қадриятли муносабатни шакллантиришга қаратилган маънавий мерос намуналарини анализ қилиш, валеологик аҳамиятли вазиятларни лойиҳалаштириш, тарбиявий тадбир ва ҳаракатли ўйинларнинг нейтрал мамзунини тушуниш шакллари продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилганбошланғич синф ўқувчиларида ҳаракатли ўйинлар воситасида валеологик маданиятни шакллантиришнинг модулли технологияси бўйича таклиф ва тавсияларданХалқ таълими вазирлигининг 2021 йил 24 сентябрдаги 310-сон “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактаблари ўқув режасидаги жисмоний тарбия фанининг дастурий таъминотини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 4-октабрдаги 01/11-02/02-1578-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатларини замонавий тарбия технологиялари асосида ривожлантириш самарадорлигига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish