Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Сирож Сафаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Яйлов озиқалари билан озиқлантиришнинг тувчаларнинг ҳазм жараёнларига, маҳсулдорлигига ва сутининг сифатига таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Б557.
Илмий раҳбар: Ражамурадов Зайнитдин Туропович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Б.02.08.
Расмий оппонентлар: Матчанов Aзат Таубалдийевич, биология фанлари доктори, профессор; Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: йил давомида яйлов озуқалари билан озиқлантирилган турли генотипга мансуб ечкилар организмидаги моддалар алмашинуви, қон ва сутининг биокимёвий хусусиятлари ҳамда екстремал шароитга мослашишини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йил давомида фақат яйловда истеъмол қилинган озуқалар миқдори ва ечкилар организмининг то`йимли моддалар билан қондирилиш даражаси аниқланган;
ечкилар организмидаги метаболик жараёнлар ва қонининг морфо-биокимёвий кўрсаткичларининг йил фасллари бўйича ўзгариши механизми илмий асосланган;
қўшимча озиқлантиришсиз яйлов озуқалари билан озиқлантиришнинг ечкилар организмининг клиник ва табиий резистентлик кўрсаткичлари меъйёрга нисбатан пасайиши аниқланган; 
екстремал шароитга мослашишида фақат яйлов озуқалари билан озиқлантиришнинг турли генотипдаги ечкиларни маҳсулдорлилиги ва маҳсулот сифат кўрсатгичкарининг пасайишига таъсири илмий асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Яйлов озуқалари билан озиқлантиришнинг тувчаларнинг ҳазм жараёнларига, маҳсулдорлигига ва сутининг сифатига таъсири бо`йича олинган натижалар асосида:
хорижий селексияга мансуб Рус оқ зоти Заанен зотига нисбатан екстримал шароитларга мослашувчанлиги, маҳсулдорлигини сақлаб қолиш қобиляти юқорилиги, ташқи муҳит ҳароратига бог`лиқ ҳолда ечкилар организмининг физиологик ҳолатини ҳамда маҳсулдорлигини ошриш бо`йича ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд вилояти Қўшрабод туманидаги “Кураган” ва Навоий вилояти Нурота тумани “Отчопор” фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 02/23-2262-сонли маълумотномаси). Натижада, ечкилар организмида тўйимли моддала рнинг ҳазмланиши ва ўзлаштирилиши яхшиланиб, бир бош ечкидан кўрилаётган соф фойда Заанен зотида маҳаллий зотли тувчаларга нисбатан 20 %, рус оқ зотида 25%га ошириш имконини берган;
яйлов озуқалари таркибида тўйимли моддалар миқдорининг йил фасллари бо`йича о`згариши, ечкилар организмининг то`йимли моддаларга бо`лган еҳтиёжининг қопланмаслиги, табиий яйловларда боқилган ечкилар қонининг морфо-биокимёвий кўрсаткичларга яйлов озуқаларининг таъсири Самарқанд вилояти Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятида ҳудуддаги яйловлар маҳсулдорлигини баҳолаш ва екологик мониторингини амалга ошириш амалиётига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 июлдаги 04-02/7-1126-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳайвонлар учун екологик ноқулай омилларнинг мақбул кўрсаткичларини аниқлаш орқали ҳудуддаги яйловлар деградациясини камайтириш ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish