Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Дилсора Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Масофавий ўқитиш тизимларида ахборот ҳимоясини ташкил етиш», 05.01.05 – Aхборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Aхборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3424
Илмий раҳбар: Каримов Маджид Маликович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12. 2019.Т. 07.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Гайрат Умарович физика-математика фанлари доктори, доцент; Aлланов Ориф Менглимуратович PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: «UNICON.UZ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қатъий аутентификациялаш ва дастурлаш нуқтаи назаридан хавфсиз ва мослашувчан фойдаланишни бошқариш усулига ега масофавий ўқитиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий ўқитиш тизими учун очиқ калитли криптотизимлар асосида салмоқли криптографик амаллар сонини камайтириш орқали томонлар ўртасида хавфсиз калит тақсимлашга қаратилган қатъий аутентификациялаш протоколи ишлаб чиқилган; 
масофавий ўқитиш тизимида фойдаланувчилар ҳуқуқларини бошқаришда фойдаланувчининг ишонч даражаси параметрини киритиш орқали ролга асосланган фойдаланиш ҳуқуқларини бошқариш (RBAC) усули такомиллаштирилган; 
ахборот тизимларига рухсациз киришларни олдини олишда XSS ва SQL инъекция заифликларини аниқлаш ва уларни бартараф етишга хизмат қилувчи ҳимоя механизмига ега бўлган тестлаш усулига асосланган алгоритм ишлаб чиқилган; 
масофавий ўқитиш тизимининг функциясига, ахборот хавфсизлигига ва дастурий воситаларни ишлаб чиқишга оид талаблар асосида масофавий ўқитиш тизимини қуришдаги муҳим омиллар ва улар орасидаги боғлиқликлар аниқланган ҳамда оддий ва ахборотни ҳимоялаш тизимига эга масофавий ўқитиш тизимларининг хусусий концептуал моделлари ишлаб чиқилган;
масофавий ўқитиш тизимларида фойдаланувчилар сонига кўра фойдаланишларни бошқариш матрицаси асосида ахборот ресурсларининг ҳимояланганлик даражасини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таклиф етилган усуллар ва алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалардан олинган натижалар бўйича:
диссертация ишининг илмий ва назарий маълумотларидан, шунингдек, XSS ва SQL инъекция заифликларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича таклиф этилган алгоритм асосида ишлаб чиқилган дастурий восита ҳамда веб сайтларни мониторинглаш натижасида рискларни олдини олувчи тизимлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими Педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил етиш бош илмий-методик Марказининг амалий фаолиятида татбиқ этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-февралдаги 89-02-88-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши заифликлар ҳақида маълумотларни тизим маъмурига тақдим етиши билан бир қаторда уни бартараф етиш йўлларини ҳамда ҳимоя усулини самарадорлигини аниқлашга имкон берган;
XSS ва SQL инъекция заифликларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклиф етилган алгоритм асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг амалий фаолиятида татбиқ этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-февралдаги 89-02-88-сон маълумотномаси). Ўрнатилган ҳимоя воситаларига эга масофавий ўқитиш тизимининг фойдаланувчилар сони бўйича ҳимояланганлик даражаси оддий тизимга нисбатан 1.5 марта юқори бўлган;
диссертацияда олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг амалий фаолиятида татбиқ етилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 23-февралдаги 89-02-88-сон маълумотномаси). Эришилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита веб ҳужумларни аниқлаш ва фойдаланувчиларни ишончли аутентификациялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish