Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Зулфия Дадаевнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилигида буйракларнинг функциясини ва нейрогуморал тизимларнинг кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда диагностика ва фармакотерапияга ёндашувни ишлаб чиқиш», 14.00.06. – Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib48.

Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Pеспублика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Мамедов Мехман Ниязович,тиббиёт фанлари доктори, профессори (Россия Федерацияси); Абдуллаев Тимур Атаназарович,тиббиёт фанлари доктори; Мухамедова Муяссар Гафурджановна,тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт-стоматология Университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) бор беморларда буйракларнинг функциясини ва нейрогуморал тизимларниннг кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда эрта диагностикасини такомиллаштириш ва фармакотерапияга ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор СЮЕ бор беморларда буйраклар дисфункциясининг (БД) эрта маркерлари ва буйраклар қон оқими кўрсаткичларининг салбийлашуви  буйраклар тубулоэпителиал аппарати шикастланишининг эрта прогностик предикторлари сифатада асосланган;

СЮЕ бор беморларда касаллик клиник кечиши хусусиятлари,  нейрогуморал омиллар (НА, МНУП, Ал) миқдори ва чап қоринча ремоделланиши (ЧҚР) кўрсаткичлари БД параметлари (КФТ ва ферментурия) даражасига боғлиқлиги исботланган;

илк бор СЮЕ бор беморларда буйракларнинг функционал ҳолатининг уйқу ва буйраклар артериялари гемодинамик кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;

илк бор СЮЕ I-III ФС бор беморларда лизиноприл ва лозартаннинг нейрогуморал омиллар ва буйракларнинг функционал ҳолатига, буйраклар қон оқими кўрсаткичлари ҳамда юрак-қон томир ремоделланиши жараёнларига қиёсий самарадорлиги асосланган;

буйраклар функцияси бузилишларини ва нейрогуморал омилларни ҳисобга олган ҳолда СЮЕни даволашга ёндашув такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: СЮЕ бор беморларда буйраклар дисфункциясининг эрта аниқлашда янгича ёндашувлар ва дифференциал даволаш тактикаси тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Буйраклар дисфункциясини ҳисобга олган ҳолда сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиб боришини прогнозлаш усули» ихтиро учун патент олинган. Ушбу патент сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиб боришини ва салбий кечишини прогнозлашни математик усулда баҳолашга имкон беради;

«Сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш» номли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 8н-з/30-сон хулосаси). Мазкур услубий қўлланма СЮЕ бор беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш ва буйраклар дисфункциясининг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини беради;

СЮЕ бор беморларда буйраклар дисфункциясининг эрта предикторларини баҳолаш ва терапевтик ёндашувни оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалига, жумладан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент ва Бухоро вилоят қўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 8н-з/30-сон хулосаси). Илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши СЮЕ бор беморларни эрта аниқлашга ва касаллик кечишини яхшиланишига, асоратларнинг олдини олишга, госпитализациялар сонини ва даволаш давомийлигини 1,5 мартага камайтиришга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish