Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқулов Бекзод Жовлийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда wеб платформадан фойдаланиш асосида компютерли моделлаштириш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (Aхборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Пед4212.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Илмий раҳбар: Ергашев Нуриддин Ғайратович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/04.06.2020.Пед.70.02.
Расмий оппонентлар: Жўрайев Хусниддин Олтинбойевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Узоков Заир, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналиши талабаларининг wеб платформадан фойдаланган ҳолда дастурлаштириш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника ихтисосликларидаги таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологиялари воситаларидан фойдаланишнинг мавжуд ёндашувлари ва методикалари муҳандислик масалалари, алгоритм блок-схема тузиш каби амалий топшириқлар ҳамда моделлаштиришда очиқ wеб платформа муҳитларидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
компютерли моделлаштириш методикалари аниқлаштирилиб, талабаларда техник моделлаштириш, лойиҳалаштириш каби касбий компетенсияларни шакллантиришда компетентли ёндашувдан интегратив фойдаланиш имкониятлари очиб берилган; 
талабаларни компютерли моделлаштиришга ўргатиш жараёни моделининг технологик блоки муҳандислик масалалар алгоритм блок-схемасига репродуктив, продуктив, қисман изланишли ва креатив топшириқларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
масалалар мантиқий давомийлиги ва даврийлигини таъминлаш орқали талабалар алгоритмик фикрлашини ривожлантириш ҳамда компютерли моделлаштиришга тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган дастурий методик таъминотдан фойдаланиш методикаси муаммоли таълим технологияси, тармоқланувчи, чизиқли ва сиклик жараёнларни ҳамда массивларни дастурлаш технологиялари асосида функсионал жиҳатдан такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда wеб платформадан фойдаланиш асосида компютерли моделлаштириш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” (Aхборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш фани мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
компютерли моделлаштириш методикалари аниқлаштирилиб, талабаларда техник моделлаштириш, лойиҳалаштириш каби касбий компетенсияларни шакллантиришда компетентли ёндашувдан интегратив фойдаланиш имкониятларига доир таклифлардан “МечаУЗ Прожеcт” номли ҳалқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2023-йил 24-январдаги 04/1-270-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг компютерли моделлаштириш ва дастурий методик таъминотлар асосида дастурлаш кўникмаларини шакллантиришга еришилган;
талабаларни компютерли моделлаштиришга ўргатиш жараёни моделининг технологик блоки муҳандислик масалалар алгоритм блок-схемасига киритилган репродуктив, продуктив, қисман изланишли ва креатив топшириқлардан “Aхборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштириш” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-буйруғи билан тасдиқланган. Гувоҳнома № 500-685). Натижада, талабаларнинг дастурлаш компетенсиялари wеб платформанинг дидактик воситалари асосида такомиллаштиришга еришилган;
масалалар мантиқий давомийлиги ва даврийлигини таъминлаш орқали талабалар алгоритмик фикрлашини ривожлантириш ҳамда компютерли моделлаштиришга тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган дастурий методик таъминотдан фойдаланишга доир муаммоли таълим технологияси, тармоқланувчи, чизиқли ва сиклик жараёнларни ҳамда массивларни дастурлаш технологиялари асосида функсионал жиҳатдан такомиллаштирилган методикадан “ИТЕМ Прожеcт” номли ҳалқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2023-йил 25-январдаги 02/02-276-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил равишда Пйтҳон дастурлаш тилида дастурий иловалар ишлаб чиқишни ривожлантириш орқали компютерли моделлаштириш кўникмаларини ўзлаштириш даражаси ва сифати оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish