Sayt test rejimida ishlamoqda

Турайев Ёлқин Шерзод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болаларни табиат билан таништиришда далилли асослаш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш (Бошланғич таълимга ўтаётган болалар мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/ПеД3804.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий рахбар: Хўжақулов Aкбар Ешқуватович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/04.06.2020.Пед.70.02.
Расмий оппонентлар: Қаххоров Сиддиқ Қаххорович, педагогика фанлари доктори, профессор; Узоқова Гулноза Саъдуллайевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мактабга тайёрлов гуруҳидан бошланғич таълимга ўтаётган болаларда табиат билан таништириш орқали далилли асослаш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабга тайёрлов гуруҳидан бошланғич таълимга ўтаётган болаларда табиат билан таништириш орқали далилли асослаш кўникмалари тушунчаси ҳамда мазкур кўникмаларни шакллантириш мазмуни тахминни илгари суриш, тахминни исботлаш, далил ва усулларни танлаш, сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш ҳамда нутқий кўникмалар узвийлигида тадрижийликни таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
болаларда далилли асослаш кўникмаларни шакллантириш тизимли-фаолиятли, интегратив ва муаммоли-коммуникатив ёндашувларнинг кординатив комбинацияси орқали амалга оширилиши асосланган; 
болаларни табиат билан таништиришда тахминни илгари суриш, мунозарага киришиш, далилли асослаш ҳамда хулоса чиқариш кўникмалари тизими лингвистик алоқа воситаларини ҳамда коммуникатив вазиятни моделлаштириш усулларини татбиқ етиш, ахборотли ва баҳс-мунозарали мулоқотлар дастурини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; 
мактабга тайёрлов гуруҳидан бошланғич таълимга ўтаётган болаларда далилли асослаш кўникмаларини шакллантириш моделининг методик-тартибий компоненти ўйин технологияларидан бевосита таълимий фаолиятда, ҳамкорликдаги фаолиятда ва мустақил таълимий фаолиятда тизимли фойдаланиш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабга тайёрлов гуруҳидан бошланғич таълимга ўтаётган болаларда табиат билан таништириш орқали далилли асослаш кўникмалари тушунчаси ҳамда мазкур кўникмаларни шакллантириш мазмуни тахминни илгари суриш, тахминни исботлаш, далил ва усулларни танлаш, сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш ҳамда нутқий кўникмалар узвийлигида тадрижийликни таъминлаш асосида аниқлаштирилганлигига доир хулосалари “Табиат билан таништириш назарияси ва методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғига асосан 538-136-сон гувоҳномаси). Натижада мактабгача ва бошланғич таълим сифати болаларда табиатга оид тушунчаларни самарали шакллантириш имконини берган;
болаларни табиат билан таништиришда тахминни илгари суриш, мунозарага киришиш, далилли асослаш ҳамда хулоса чиқариш кўникмалари тизими лингвистик алоқа воситаларини ҳамда коммуникатив вазиятни моделлаштириш усулларини татбиқ етиш, ахборотли ва баҳс-мунозарали мулоқотлар дастурини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилганлигига доир тажрибалар ИЛ-402104274-рақамли «Болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясининг ягона маълумотлар базаси ва елеcтрон платформа яратиш» мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти томонидан 2023-йил 28-апрелда берилган 126-сон маълумотномаси). Натижада болаларни табиат билан таништиришда далилли асослаҳга ўргатиш технологиялари лойиҳани бажаришда яратилган електрон платформани бойитишга хизмат қилган;
мактабга тайёрлов гуруҳидан бошланғич таълимга ўтаётган болаларда далилли асослаш кўникмаларини шакллантириш моделининг методик-тартибий компоненти ўйин технологияларидан бевосита таълимий фаолиятда, ҳамкорликдаги фаолиятда ва мустақил таълимий фаолиятда тизимли фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарё вилоятларидаги мактабгача таълим ташкилотларидаги мактабга тайёрлов машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 21 ноябрдаги 03-03/2-3166-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим бошланғич синф ўқувчилари ва педагогларининг таълим-тарбия жараёнини ташкил етишга оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish