Sayt test rejimida ishlamoqda

Хонимов Шарофиддин Баҳодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишнинг маданий-мафкуравий омиллари 09.00.05 – “Миллий ғоя ва тарғибот технологиялари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Фал649.
Илмий раҳбар: Мусайев Одил Раҳматович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.14.
Расмий оппонентлар:    Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлар доктори, профессор; Яхшиликов Жўравой, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш тарғибот технологияларининг комил инсонни тарбиялаш воситаси сифатидаги мафкуравий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизими либераллашувининг жумладан, хусусий таълим тизимининг ташкил етилиши, квоталар еркинлиги, хориж таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиш имконияти, олий таълим муассасаларига молиявий еркинлик берилганлиги ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш имкониятини жорий етиш ёшлар онгида барқарор тараққиёт мақсадларига еришиш жараёнларида малакали мутахассис сифатида фаол иштирок етиш ва келажакга ишонч руҳини шакллантиришнинг тарғибот технологияси еканлиги асосланган;
«ёш тадбиркор», «ёш ишбилармон», «ёш муҳандис» лойиҳаларининг янги авлод онгида иқтисодий барқарорлик туйғусини шакллантириш ҳамда маданий плюрализм, мафкуравий бирдамлик тараққиётимиз асоси бўлишлиги туйғусини шакллантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллик даражасини ошириш омили, улар ташаббусларини оммалаштиришнинг барча ёшларга ибрат бўлиш имконияти еканлиги очиб берилган; 
янги Ўзбекистонда имконияти чекланган ёшлар учун яратилган шароитларнинг, хусусан инклюзив таълим, халқаро ва республика спорт мусобақаларида иштирок етиш, арзон уй жой билан таъминланиш, уларнинг ижтимоий таъминотини янада яхшилаш улар қалбида ўз тақдирини ўзи яратиш, тенглар қаторида тенг бўлиб яшаш, жамият тараққиётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларда фаол иштирок етиш истагини шакллантиришнинг мафкуравий технологияси сифатида намоён бўлиши асосланган;
«ёшлар парламенти» янги авлод раҳбар кадрларини таёрлаш механизми, «ёш олимлар кенгаши» фаолиятининг ташкил етилиши илмий ихтиро ва кашфиётларнинг жамиятни ривожлантириш омили, «ёш ижодкорлар кенгаши» миллий санъат ва маданиятни халқаро даражада тарғиб етиш технологияси сифатида амал қилишининг фалсафий жиҳатлари исботланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ташаббускорлигини оширишнинг маданий-мафкуравий омилларини асослаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизими либераллашувининг жумладан, хусусий таълим тизимининг ташкил етилиши, квоталар еркинлиги, хориж таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқиш имконияти, олий таълим муассасаларига молиявий еркинлик берилганлиги ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш имкониятини жорий етиш ёшлар онгида барқарор тараққиёт мақсадларига еришиш жараёнларида малакали мутахассис сифатида фаол иштирок етиш ва келажакга ишонч руҳини шакллантиришнинг тарғибот технологияси еканлигига доир хулосалардан «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати фаолиятининг тарғибот ишларини ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракатининг 2022-йил 2-декабрдаги 1317/22-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшларда олий малакали мутахассис бўлиш, тўғри касб танлаш ва ўз-ўзини англашига хизмат қилган; 
«ёш тадбиркор», «ёш ишбилармон», «ёш муҳандис» лойиҳаларининг янги авлод онгида иқтисодий барқарорлик туйғусини шакллантириш ҳамда маданий плюрализм, мафкуравий бирдамлик тараққиётимиз асоси бўлишлиги туйғусини шакллантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллик даражасини ошириш омили, улар ташаббусларини оммалаштиришнинг барча ёшларга ибрат бўлиш имконияти еканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2022-йил биринчи ярим йиллик учун ягона иш режасининг 11 ва 18-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2022-йил 11-ноябрдаги 04-13/881-сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолар сонининг кўпайиши, тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёшлар янги авлодининг шаклланишига хизмат қилган; 
янги Ўзбекистонда имконияти чекланган ёшлар учун яратилган шароитларнинг, хусусан инклюзив таълим, халқаро ва республика спорт мусобақаларида иштирок етиш, арзон уй жой билан таъминланиш, уларнинг ижтимоий таъминотини янада яхшилаш улар қалбида ўз тақдирини ўзи яратиш, тенглар қаторида тенг бўлиб яшаш, жамият тараққиётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларда фаол иштирокчиси бўлиш истагида намоён бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил биринчи ярим йиллик учун ягона иш режасининг 15, 19, 22 ҳамда 24-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 11-ноябрдаги 1-03-23-3800-сон маълумотномаси). Натижалар, Ёшлар ишлари агентлигининг имконияти чекланган ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва улар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий қилишда тизимли фойдаланишга хизмат қилган; 
«ёшлар парламенти» янги авлод раҳбар кадрларини таёрлаш механизми, «ёш олимлар кенгаши» фаолиятининг ташкил етилиши илмий ихтиро ва кашфиётларнинг жамиятни ривожлантириш омили, «ёш ижодкорлар кенгаши» миллий санъат ва маданиятни халқаро даражада тарғиб етиш технологияси сифатида амал қилишига оид хулосалардан Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгашининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгилаб олинган “Маҳалланинг фуқаролар, айниқса ёшларни маънавий ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда, шунингдек, ижтимоий соҳадаги ишларининг самарадорлигини ошишириш”га оид вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партиясининг 2022-йил 22-ноябрдаги 02/02-229-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг такомиллашган механизмларини ишлаб чиқиш, ижтимоий-сиёсий фаол янги авлод ёшларини тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish