Sayt test rejimida ishlamoqda

Иманкулова Инобат Маҳкамбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Маҳкамбаевнанинг “Ўзбекистон замонавий сценографиясининг асосий тенденциялари  (мусиқали театрлар мисолида)”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/San100. 
Илмий раҳбар: Кадирова Дилафруз Мухсиновна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01.   
Расмий оппонентлар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим; Култашева Нигора Данияровна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мусиқали драма, опера ва балет, оперетта театрлари сценографиясининг асосий йўналишлари, бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср сценографиясининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнида саҳна безагининг “иллюзия” ва “образлилик” каби тасвирий ифодалари юзага келгани исботланган;  
мусиқали театрда тарихий ва фольклор мавзуидаги асарлар саҳналаштирилиши сценографияда “рамзий-аллегорик”, “фалсафий-поэтик”, “фольклор-этнографик” каби бадиий-ғоявий услубларни пайдо бўлишга таъсири кўрсатилгани далилланган;
 ўзбек миллий мусиқа санъати мероси ва адабиётига таяниб мусиқий драматургияни ҳосил қилишга интилиш, миллий тасвирий ва амалий безак санъати намуналарининг саҳнада қўлланилиши “миллий опера”, “миллий балет”  каби тушунчаларнинг театрга кириб келишига асос бўлгани аниқланган;
оперетта сценографиясидаги муҳит тасвири ва образларни гавдалантириш, саҳна макони яратишда этномаданий ифодавий воситалар, халқ амалий санъати безак мотивлари каби услубий топилмаларнинг оперетта жанрига буйсундирилиши асосланган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон замонавий сценографиясининг асосий тенденциялари (мусиқали театрлар мисолида)ни тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек миллий мусиқа санъати мероси ва адабиётига таяниб мусиқий драматургияни ҳосил қилишга интилиш, амалий безак санъати намуналарининг саҳнада қўлланилиши “миллий опера”, “миллий балет”  каби тушунчаларнинг театрга кириб келишига асос бўлгани бўйича олинган натижалардан “Сценография ва либос тарихи” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи билан тасдиқланган 237-416-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма янги давр ўзбек сценографияси ривожи, асосий хусусиятлари, театр рассомлари фаолияти яхлит ўрганилиб, соҳа вакиллари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
мусиқали театрда тарихий ва фольклор мавзуидаги асарлар саҳналаштирилиши сценографияда “рамзий-аллегорик”, “фалсафий-поэтик”, “фольклор-этнографик” каби бадиий-ғоявий услубларни пайдо бўлишга таъсири кўрсатилгани далиллангани бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” давлат унитар корхонасининг “Очиқ намойиш” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” ДУКнинг 2021 йил 21 сентябрдаги 01-14/171-сон маълумотномаси.) Натижада, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри сценографиясидаги бадиий-ғоявий услублар таҳлилий очиб берилиб, саҳналаштириш жараёнининг янада такомиллашувига хизмат қилган;
оперетта сценографиясидаги муҳит тасвири ва образларни гавдалантириш, саҳна макони яратишда этномаданий ифодавий воситалар, халқ амалий санъати безак мотивлари каби услубий топилмаларнинг оперетта жанрига буйсундирилишига асослангани бўйича натижалардан “Сценография ва либос тарихи” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи билан тасдиқланган 237-416-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма янги давр ўзбек опера театри сценографиясида миллий мотивларнинг етакчилик қилганлиги ва миллий опера санъатининг бадиий хусусиятлари соҳа вакиллари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
ХХ аср сценографиясининг ривожланиш жараёнида саҳна безагининг “иллюзия” ва “образлилик” каби тасвирий ифодалари юзага келгани исботланган бўйича олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” давлат унитар корхонасининг “Очиқ намойиш” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” ДУКнинг 2021 йил 21 сентябрдаги 01-14/171-сон маълумотномаси.) Натижада, кўрсатувда ўзбек миллий мусиқали театри сценографиясида бадиий ифодавий воситаларининг ривожланиш босқичлари очиб берилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish