Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Наргиза Шакировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш таеквондочиларнинг (WТ) махсус жисмоний тайёргарлигини инновацион технологиядан фойдаланган ҳолда назорат қилиш усули”, 13.00.04– Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Пед4250.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Югай Лев Павлович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ярашев Комил Дехканович, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади яккакурашчи зарбаларини ўлчаш учун дастурли аппарат мажмуасини ишлаб чиқиш орқали ёш таеквондочиларнинг (WТ) махсус жисмоний тайёргарлигини назорат қилиш усулини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш таеквондочиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун “Яккакурашчи зарбаларини ўлчаш дастурли аппарат мажмуаси” (портловчи чидамлилик коеффиценти, портловчи чидамлилик индекси, креатинфосфат ишлаш индекси, тезкор чидамлилик коеффиценти, тезкор чидамлилик индекси, гликолитик чидамлилик, тезкор-куч тайёргарлигининг интеграл индекси) ва ундаги машқларни машғулотлар мазмунига киритиш ҳисобига махсус ҳаракат тайёргарлиги такомиллаштирилган;
10-13 ёшли таеквондочиларнинг мусобақаларда тўсатдан вужудга келадиган қарши ҳужумлар жавоб реакциясини шакллантириш учун зарба кучининг умумий қуввати ва аниқлигини баҳолашда қўлланиладиган махсус тестлар мажмуаси (3 раунд 1 дақиқа ишлаш), спортчининг сигналдан кейинги реакцияси (сигналда зарба), тезкор чидамлилиги (битталик зарба ва 5 сонияда умумий куч)ни аниқлаш ҳисобига такомиллаштирилган;
ёш таеквондочиларнинг функционал, жисмоний тайёргарлигини назорат қилиш ҳамда баҳолаш учун “ТAБО-СТAР” дастурий таъминотини ишлаб чиқишда ёш таеквондочиларнинг қайси турдаги зарбаларни кўп ёки камроқ берилганлиги (5 сонияда умумий куч, сигналда зарба, сигналсиз зарба, 15 сонияда зарбалар сони, 8-40 сонияли)ни аниқлаш ҳисобига техник тайёргарлиги такомиллаштирилган; 
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10-13 ёшли таеквондочиларда мусобақаолди ўқув-машғулотлари зарбаларини ўлчаш учун аппарат-дастурий комплекси спортчи томонидан белгиланган вақт давомида йўллаган зарбаларининг сони ва аниқлиги, траекторияси, қайси турдаги зарбаларни кўп ёки кам йўллаганлиги, битталик ва иккиталик зарбалар миқдорини аниқлаш ҳисобига такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш таеквондочиларнинг (WТ) махсус ҳаракат тайёргарлигини инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда назорат қилиш усули юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида: 
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш таеквондочиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун “Яккакурашчи зарбаларини ўлчаш учун дастурли аппарат мажмуаси” ва ундаги машқларни машғулотлар мазмунига киритиш бўйича таклифлар, Сирдарё вилояти Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчи ёш таеквондочиларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 89-03-1619-сон маълумотнома). Натижада 10-13 ёшли таеквондочиларнинг портловчанлик чидамлилик коеффиценти 11,8%га, портловчанлик чидамлилик индекси 12,1% га, креатинфосфат ишлаш индекси 12,8% га ва сўнгги таеквондочиларнинг тезкор чидамлилик коеффиценти динамикаси 14,5% га яхшиланган ва махсус ҳаракат тайёргарлиги такомиллаштирилган;
10-13 ёшли таеквондочиларнинг мусобақаларда тўсатдан вужудга келадиган қарши ҳужумлар жавоб реакциясини шакллантириш учун зарба кучининг умумий қуввати ва аниқлиги, баҳолашда қўлланиладиган махсус тестлар мажмуаси (3 раунд 1 дақиқа ишлаш), спортчининг сигналдан кейинги реакцияси (сигналда зарба), тезкор чидамлилиги (битталик зарба ва 5 сонияда умумий куч)ни аниқлаш ва баҳолашда қўлланиладиган махсус тестлар мажмуасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Таеквондо назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғига асосан 233-0045 рақамли гувоҳнома). Натижада таеквондочилар зарба кучининг умумий қувват кўрсаткичлари 10 ёшлиларда 14% га, 11 ёшлиларда 15,1% га, 12 ёшлиларда 15,9%га, 13 ёшлиларда 16,4% га ҳамда таеквондочиларнинг аниқлик кўрсаткичлари 10 ёшлиларда 12,3%га, 11 ёшлиларда 13,6% га, 12 ёшлиларда 15,53%га ва 13 ёшлиларда 16,8% га ортганлигини аниқлаш имконияти яратилган;
ёш таеквондочиларнинг функционал, жисмоний тайёргарлигини назорат қилиш ҳамда бахолаш учун “ТAБО-СТAР” дастурий таъминотини ишлаб чиқишда ёш таеквондочиларнинг қайси турдаги зарбаларни кўп ёки камроқ берилганлиги (5 сонияда умумий куч, сигналда зарба, сигналсиз зарба, 15 сонияда зарбалар сони, 8-40 сонияли)ни аниқлаш ҳисобига техник тайёргарлиги такомиллаштирилиб Сирдарё вилояти Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчи ёш таеквондочиларнинг ўқув-машғулот гуруҳларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада 10-13 ёшли таеквондочиларнинг махсус ҳаракатлар тайёргарлигини тизимли назорат қилиш орқали таеквондочиларнинг портловчанлик, чидамлилик коеффиценти 17%га, портловчанлик, чидамлилик индекси 15,9% га, креатинфосфат ишлаш индекси 15,4%га, тезкор чидамлилик коеффиценти 16,3%га, тезкор чидамлилик индекси 16% га ортган;
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10-13 ёшли таеквондочиларда мусобақаолди ўқув-машғулотлари зарбаларини ўлчаш учун аппарат-дастурий комплекси спортчи томонидан белгиланган вақт давомида йўллаган зарбаларининг сони ва аниқлиги, траекторияси, қайси турдаги зарбаларни кўп ёки кам йўллаганлиги, битталик ва иккиталик зарбалар миқдорини аниқлаш ҳисобига такомиллаштириш бўйича таклифлар Сирдарё вилояти Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчи ёш таеквондочиларнинг махсус ҳаракатларининг ривожланиши ҳамда ёш таеквондочиларнинг ўқув-машғулотлар жараёнида қўлланиладиган воситаларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 89-03-1619-сон маълумотномаси). Натижада таеквондочиларнинг тезкор чидамлилик индекси бўйича 13,11% га, гликолитик чидамлилик индекси 13,8% га, интеграл иш кучи индекс динамикаси 14,3% га ва сўнгги тезкор-куч тайёргарлигининг интеграл индекси 14% га ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish