Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрматов Шерзод Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ишончли ва информатив тестлардан фойдаланиш орқали иқтидорли болаларни футболга танлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Пед2780.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Кипчаков Баходир Бахриддинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Кошбахтийев Илдар Aхмедович, педогогика фанлари доктори, профессор; Толибжонов Aсқар Имомджонович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 7-8 ёшли футболчиларни ишончли ва информатив тестлардан фойдаланиш орқали саралаш самардорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёш футболчиларни саралаш учун тўп билан бажариладиган елементларда вазиятга мувофиқ техник ҳаракатларни танлаб реаксия қилиш вақтини қисқартиришга қаратилган махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш моделини ҳаракат тезкорлиги реактивлигини такомиллаштириш ҳисобига танлаш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш футболчига ҳаракатларни ритмик бажаришга имкон берувчи тезликни алмаштириш ва дриблингга асосланган “оёқ билан боулинг” машғулотини киритиш ҳисобига махсус тестлар билан танлаш имконияти такомиллаштирилган;
ёш футболчиларни саралаб олиш жараёнида спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини, жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг сенситив даврлари бўйича, тананинг ҳаракат тезлиги ҳамда гавданинг статик ва динамик мувозанатини яхшилашга қаратилган вестибуляр мувозанат, осилган тўпга бош билан зарба бериш каби машқларни киритиш ҳисобига саралаш имконияти кенгайтирилган;
футбол спорт турида бошланғич тайёргарлик босқичида иқтидорли ёш футболчиларнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлиги бўйича ташхислашга қаратилган тўрт босқичли саралаш технологиясини ишлаб чиқиш евазига 7-8 ёшли футболчиларни дастлабки танлаш имкониятлари такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишончли ва информатив тестлардан фойдаланиш орқали иқтидорли болаларни футболга танлаш методикасини такомиллаштиришда маълумотларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг ягона тизими асосида:
ёш футболчиларни саралаш учун тўп билан бажариладиган елементларда вазиятга мувофиқ техник ҳаракатларни танлаб реаксия қилиш вақтини қисқартиришга қаратилган махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш моделини ишлаб чиқиб Самарқанд вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси (маҳорат мактаби) ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 06-01/06/12/9253-сон далолатномаси). Натижада иқтидорли болаларни футболга танлаш имкониятлари 8.5 %га ошган;
ёш футболчига ҳаракатларни ритмик бажаришга имкон берувчи тезликни алмаштириш ва дриблингга асосланган “оёқ билан боулинг” машғулотини Самарқанд вилоят “Динамо-Плюс” ПФК болалар-ўсмирлар махсус футбол спорт мактаби футболчиларининг машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 06-01/06/12/9253-сон далолатномаси). Натижада, спорт машғулотлари ва мусобақа фаолиятига иқтидорли болаларни махсус тестлар билан танлаш имконияти даражаси ишончли 13,2 % га ортган;
ёш футболчиларни саралаб олиш жараёнида спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини, жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг сенситив даврлари бўйича, тананинг ҳаракат тезлиги ҳамда гавданинг статик ва динамик мувозанатини яхшилашга қаратилган (вестибуляр мувозант, осилган тўпга бош билан зарба бериш каби) машқларини Самарқанд шаҳар 2-сон спорт мактаби ўқув-машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги 06-01/06/12/9253-сон далолатномаси). Натижада жисмоний тайёргарлик антропометрик, кўрсаткичларининг ўсиш динамикаси оптималлаштирилган, умумий жисмоний тайёргарлик бўйича саралаш имконияти ишончли 12,3%; махсус жисмоний тайёргарлик бўйича 13,3% иқтидорли болаларнинг функсионал тайёргарлик кўрсаткичлари ишончли 14,1% га ўсган; 
футбол спорт турида бошланғич тайёргарлик босқичида иқтидорли ёш футболчиларнинг жисмоний ва функсионал тайёргарлиги бўйича ташхислашга қаратилган тўрт босқичли саралаш технологияси ишлаб чиқилган ва бакалавриат таълим йўналишлари учун нашр қилинган “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси (футбол)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 28 ноябрдаги 3-сонли қарорига асосан 88-сонли гувоҳномаси). Натижада футбол билан мунтазам шуғулланадиган 7-8 ёшли футболчиларни мусобақа фаолияти шароитида дастлабки танлаш самарадорлиги кўрсаткичлари 12,5 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish