Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашов Бобиржон Деҳқонбойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли курашчиларда статодинамик куч чидамкорлигини ривожлантириш ва уни рақамли ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Пед2639.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Мирзанов Шерзод Сирлибайевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Расмий оппонентлар: Усманходжайев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бакийев Зафар Aбдушукурович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади малакали белбоғли курашчиларда статодинамик куч чидамкорлигини махсус машқлар ёрдамида ривожлантириш ва уни рақамли ўлчов ускунаси ёрдамида баҳолаш имкониятини оширишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
малакали белбоғли курашчилар машғулотларида статик ва динамик куч чидамкорлигини ривожлантирувчи ўнг ва чап томонга егилган ҳолатда мушакларни изометрик режимда кучлантирувчи машқларни киритиш ҳисобига динамик кучланиш фазасига тайёрлаш имконияти такомиллаштирилган;
малакали белбоғли курашчиларнинг статик ҳамда динамик ҳолатларда куч чидамкорлигини аниқлаш учун ишлаб чиқилган “СКУБРЎУ – ЕБД” рақамли ўлчов ускунасида махсус машқларни меъёрланган оғирликни белгиланган бурчакда бажартириш ҳисобига беллашувда натижага еришиш имконияти такомиллаштирилган;
белбоғли кураш жараёнида рақибни кўтариб ташлаш усулларини бажаришда мушакларни изотоник режимда кучлантириш орқали концентрик фаоллик билан оғирликни статик ҳолатда сақлаш вақти ҳамда динамик ҳолатда буриш ва айлантириш фазаларини моделлаштириш ҳисобига техник ҳаракатларни симметрик бажариш имконияти кенгайтирилган;
статик ва динамик куч чидамкорлиги яхши ва суст ривожланган малакали белбоғли курашчиларда мушакларни маълум вақт давомида муайян юклама таъсирига бардош бериш даражасини белгиловчи манекенни тизза ёрдамида кўтариб ташлаш назорат машқини киритиш ҳисобига максимал функционал имкониятлари такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали белбоғли курашчиларда техник усуллар ҳажми-шиддатини белгиловчи статодинамик куч чидамкорлигини анъанавий машғулотлар ва педагогик тажриба давомида ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
малакали белбоғли курашчилар машғулотларида статик ва динамик куч чидамкорлигини ривожлантирувчи ўнг ва чап томонга егилган ҳолатда мушакларни изометрик режимда кучлантирувчи машқларни киритиш ҳисобига динамик кучланиш фазасига тайёрлаш имконияти такомиллаштириш бўйича таклифлар “Курашни ўқитиш методикаси (кураш – янги ўрганувчилар учун)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғига асосан 500-216 рақамли гувоҳномаси). Натижада мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 16,93% га яхшиланган;
малакали белбоғли курашчиларнинг статик ҳамда динамик ҳолатларда куч чидамкорлигини аниқлаш учун ишлаб чиқилган “СКУБРЎУ – ЭБД” рақамли ўлчов ускунасида махсус машқларни меъёрланган оғирликни белгиланган бурчакда бажартириш ҳисобига беллашувда натижага еришиш имконияти такомиллаштириш бўйича таклифлар Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги белбоғли кураш машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигини 2022-йил 25 ноябрдаги 06-01/06/13/8348 – сонли маълумотномаси). Натижада малакали белбоғли курашчиларда статик куч чидамкорлиги 4,61 % дан 7,15 % гача, динамик куч чидам-корлиги 5,92 % дан 12,67 % гача яхшиланган;
белбоғли кураш жараёнида рақибни кўтариб ташлаш усулларини бажаришда мушакларни изотоник режимда кучлантириш орқали концентрик фаоллик билан оғирликни статик ҳолатда сақлаш вақти динамик ҳолатда буриш ва айлантириш фазаларини таснифий моделини ишлаб чиқиш ҳисобига техник ҳаракатларни симметрик бажариш имконияти кенгайтириш бўйича таклифлар Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги белбоғли кураш машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигини 2022-йил 25 ноябрдаги 06-01/06/13/8348 – сонли маълумотномаси). Натижада малакали белбоғли курашчиларда статик куч чидамкорлиги 4,61 % дан 7,15 % гача, динамик куч чидамкорлиги 5,92 % дан 12,67 % гача ўсган ва рақибни тизза ёрдамида кўтариб ташлаш сони 8,53 % дан 11,02 % гача ортган, сарфланган вақт 3,21 % дан 4,48 % гача яхшиланган;
статик ва динамик куч чидамкорлиги яхши ва суст ривожланган малакали белбоғли курашчиларда мушакларни маълум вақт давомида муайян юклама таъсирига бардош бериш даражаси манекенни тизза ёрдамида кўтариб ташлаш назорат машқини киритиш ҳисобига максимал функционал имкониятлари такомиллаштириш бўйича таклифлар “Курашни ўқитиш методикаси (кураш – янги ўрганувчилар учун)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сонли буйруғига асосан 500-216 рақамли гувоҳномаси). Натижада малакали белбоғли курашчиларда статик куч чидамкорлиги 4,61 % дан 7,15 % гача, динамик куч чидамкорлиги 5,92 % дан 12,67 % гача ўсди. Натижада рақибни тизза ёрдамида кўтариб ташлаш сони 8,53 % дан 11,02 % гача ортган, сарфланган вақт 3,21 % дан 4,48 % гача қисқарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish