Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимов Умид Aбдухамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир дзюдочи қизларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Пед2639.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар: Югай Лев Павлович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Aзизов Носиржон Нематиллайевич, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: М.Улугбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашув босқичидаги 15-17 ёшли малакали дзюдочи қизларнинг морфологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда техник-тактик тайёргарликларини оширишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спорт такомиллашув босқичидаги ўсмир дзюдочи қизларнинг морфологик типлари (Ендоморф, Мезоморф, Ектоморф) бўйича физиолагик ҳусусиятларига асосланган табақалаштирилган машқлар ҳамда уларни амалга оширишга қаратилган усуллар жамланмасини машғулотга киритиш ҳисобига техник-тактик тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
ўсмир дзюдочи қизларнинг физиологик хусусиятлари бўйича партерда қўлланиладиган усулларда морфологик типлари учун яқинлаштирувчи машқларни киритиш ҳисобига мусобақа жараёнида фаол беллашувни ташкил қилиш имконияти кенгайтирилган;
партер ҳолатида мувофақиятга еришиш учун бир вақтнинг ўзида тезкор-куч, егилувчанлик ва махсус чидамлилик жисмоний сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган ноодатий (жижуцу ва греблин) спорт тури елементларини киритиш ҳисобига усулларни самарали якунлаш имконияти такомиллаштирилган;
дзюдо спорт турида тик туриб беллашувлар жараёнида морфологик типлар учун усулларни самарали яакунлашга қаратилган (Течи-вадза каби), техник ҳаракатларни иритиш ҳисобига белашувларда устунликка еришиш имконияти оширилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 15-17 ёшли дзюдочи қизлар мисолида ўтказилган жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижалари асосида:
cпорт такомиллашув босқичидаги ўсмир дзюдочи қизларнинг морфологик типлари (Ендоморф, Мезоморф, Ектоморф) бўйича физиолагик хусусиятларига асосланган табақалаштирилган машқлар ҳамда уларни амалга оширишга қаратилган усуллар жамланмасини машғулотга киритиш ҳисобига техник-тактик тайёргарлигини ошириш бўйича таклифлар “Дзюдо назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан 166-005 рақамли гувоҳномаси). Натижада ўсмир дзюдочи қизларнинг жисмоний ишчанлик даражаси (ПWC 170) 32.2% ни ташкил қилган;
ўсмир дзюдочи қизларнинг физиологик ҳусусиятлари бўйича партерда қўлланиладиган усулларда морфологик типлари учун яқинлаштирувчи машқларни киритиш ҳисобига мусобақа жараёнида фаол беллашувни ташкил қилиш бўйича таклифлар Чирчиқ болалар ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчи ўсмир дзюдочи қизлар машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 21 апрелдаги 03-13/1465-сон маълумотномаси). Натижада “Бош ва қўлларга тиралган ҳолда 5 маротаба ўнга ва чапга айланиш” машқи бажариш имконияти 20.8% га яхшиланган;
ўсмир дзюдочи қизларнинг морфологик типларини ҳисобга олган ҳолда стойка ва партерда бажариладиган усулларни машғулот жараёнига киритиш бўйича таклифлар “Дзюдо назарияси ва услубияти” номлий ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан 166-005 рақамли гувоҳномаси). Натижада дзюдочи қизларни техник ҳаракатлари 12-14 %га яхшиланган; 
дзюдо спорт турида тик туриб беллашувлар жараёнида морфологик типлар учун усулларни самарали якунлашга қаратилган (Течи-вадза каби), техник харакатларни қўллаш бўйича таклифлар Чирчиқ болалар ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчи дзюдочи қизлар машғулотларига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 21 апрелдаги 03-13/1465-сон маълумотномаси). Натижада белдан ошириб ташлаш усулини бажариш имконияти 15% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish