Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекманова Жамиля Aбдулаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маданий-ижодий ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантиришнинг педагогик технологияларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Пед2157.
Илмий раҳбар: Тилегенов Aсқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, ДСc.03/30.12.2019.Пед.34.01. 
Расмий оппонентлар: Aдизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Медетова Раушан Мамбетяровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади маданий ва ижодий ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришнинг педагогик тизимини ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дидактик-психологик ёндашув - таълимнинг барча шаклларига ижодкорлик елементларини киритиш, болалар томонидан кундалик ёки таассуротлар галереясини мустақил тузиш механизмлари орқали турли хил педагогик усулларни таъминлаш, ўйинлар - янги материал билан танишиш, ақлий ва когнитив фаолиятни фаоллаштириш "Биз ўйлаймиз, қидирамиз, ҳаммамиз сўзлаймиз", замонавий техник (аудио-видео) воситаларидан фойдаланиш, табақалаштирилган ва индивидуал ёндашув, тарбиячилар ва болалар ўртасидаги диалогик алоқа асосида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ижодий салоҳиятини фаоллаштиришнинг дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантиришнинг педагогик воситалари психологик-педагогик ёндашув асосида, оила билан ҳамкорлик қилиш орқали, болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун диагностика тизимини ишлаб чиқиш ва қўллаш механизмлари ёрдамида болаларнинг когнитив ва коммуникатив ва ижодий фаолиятида амалга ошириладиган интеграл ёндашув - таассуротлар олиш, ўқув ўйинларида иштирок етиш, жамоавий фаолият, индивидуал ижодкорликнинг ҳар хил турлари (ясаш, ертак ёзиш, ерталикларда қатнашиш) орқали такомиллаштирилган;
маданий амалиёт механизмлари орқали болаларнинг индивидуал (мотивацион, интеллектуал, емоционал, иродавий ва психомотор) хусусиятларини ҳисобга олиш ва ривожлантириш асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш механизмлари боланинг вазиятли-мустақил ёки жамоавий коммуникатив, емпатик ва ижодий фаолияти - биргаликдаги муҳокамалар, ўзини ўзи баҳолаш, жисмоний машқлар ва ўйин характеридаги ахлоқий вазиятлар, оила билан ишлашнинг ноанъанавий шакллари – тренинглар, қизиқиш клублари орқали такомиллаштирилган;
интеграциялашган технологияларни - ижодий машғулотлар, ижтимоий ва коммуникатив вазиятлар, ўрганишни таъминлаш, шу жумладан бир нечта - интеллектуал (ҳисоблаш, атрофимиздаги дунё ҳақидаги дастлабки ғоялар, топишмоқлар), ижтимоий (таълим ва ижод жараёнида тенгдошлар ва ўқитувчилар билан мулоқот) ва ижодий (ижодий фаолиятнинг турли турлари ва шакллари, бадиий ва естетик ривожланиш) фаолият турларини такомиллаштириш ва кенгайтириш орқали дидактик-психологик ва ўқув-ривожлантирувчи ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш кўрсаткичлари такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданий-ижодий ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантиришнинг педагогик технологияларини такомиллаштириш буйича олинган натижалар асосида: 
дидактик-психологик ёндашув - таълимнинг барча шаклларига ижодкорлик елементларини киритиш, болалар томонидан кундалик ёки таассуротлар галереясини мустақил тузиш механизмлари орқали турли хил педагогик усулларни таъминлаш, ўйинлар - янги материал билан танишиш, ақлий ва когнитив фаолиятни фаоллаштириш "Биз ўйлаймиз, қидирамиз, ҳаммамиз сўзлаймиз", замонавий техник (аудио-видео) воситаларидан фойдаланиш, табақалаштирилган ва индивидуал ёндашув, тарбиячилар ва болалар ўртасидаги диалогик алоқа асосида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ижодий салоҳиятини фаоллаштиришнинг дидактик имкониятлари ҳамда маданий амалиёт механизмлари орқали болаларнинг индивидуал (мотивацион, интеллектуал, емоционал, иродавий ва психомотор) хусусиятларини ҳисобга олиш ва ривожлантириш асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш механизмларини ва оила билан ишлашнинг ноанъанавий шаклларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 22 сентабрдаги 01-01-03/2216-сон маълумотномаси). Натижада маданий ва ижодий ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг шахсини ҳар томонлама ривожлантиришнинг педагогик технологиялари ва тарбиячиларнинг тарбиявий ишларни самарали ташкил етиш маҳорати такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантиришнинг педагогик воситалари психологик-педагогик ёндашув асосида, оила билан ҳамкорлик қилиш орқали, болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун диагностика тизимини ишлаб чиқиш ва қўллаш механизмлари ёрдамида, болаларнинг когнитив ва коммуникатив ва ижодий фаолиятида амалга ошириладиган интеграл ёндашув - таассуротлар олиш, ўқув ўйинларида иштирок етиш, жамоавий фаолият, индивидуал ижодкорликнинг ҳар хил турлари (ясаш, ертак ёзиш, ерталикларда қатнашиш) орқали такомиллаштиришга боғлиқ жорий қилинган илмий ишлар натижаларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг A1-ХТ-0-92997 «Умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари» мавзусидаги (2012-2014 йй.) амалий лойиҳасини амалга оширилда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 7 майдаги 116-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг малака ошириш курслари, педагогика олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий мажмуалари, електрон ахборот-таълим ресурслари мазмунига киритиш асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама ривожланиш даражасини оширишга ёрдам берган;
интеграциялашган технологияларни - ижодий машғулотлар, ижтимоий ва коммуникатив вазиятлар, ўрганишни таъминлаш, шу жумладан бир нечта - интеллектуал (ҳисоблаш, атрофимиздаги дунё ҳақидаги дастлабки ғоялар, топишмоқлар), ижтимоий (таълим ва ижод жараёнида тенгдошлар ва ўқитувчилар билан мулоқот) ва ижодий (ижодий фаолиятнинг турли турлари ва шакллари, бадиий ва естетик ривожланиш) фаолият турларини такомиллаштириш ва кенгайтириш орқали дидактик-психологик ва ўқув-ривожлантирувчи ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш кўрсаткичлари такомиллаштирилга доир жорий қилинган илмий ишлар натижаларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг И1-ХТ-0-17222 «Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи-ёшлар онгига сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш» мавзусидаги (2013–2014 йй.)инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Озъбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 майдаги 115-сон маълумотномаси). Натижада амалга оширилган илмий изланишлар жараёнида мактабгача ёшдаги болаларнинг халқ ижодиёти асосида маданий-ижодий, ижтимоий-ахлоқий муносабатларини ривожлантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish