Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Гулчеҳра Рустамовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инсулинга резистентлик ривожланишида сурункали панкреатитнинг роли ва метаболик бузилишларни коррекцияси йўллари”, 14.00.05–ички касалликлар (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи интитутини ўтаган/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2017.1.DSc/Tib46

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ф.И.Хамрабаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.

Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Захидова Машкура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;

Етакчи ташкилот: Харьков миллий тиббиёт университети  (Украина)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Инсулинга резистентлик ривожланишида сурункали панкреатитнинг роли ва метаболик бузилишларни коррекцияси йўлларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

сурункали панкреатит ва метаболик синдром мавжуд беморларда гиперинсулинемия ривожланиши билан бир қаторда дислипидемиянинг кузатилиши, инсулинга резистентлик индексини ошишига олиб келиши исботланган.

абдоминал семизлик билан сурункали панкреатит мавжуд бўлган беморларда касалликнинг патогенезининг ўзига хос қонда гиперинсулинемия ва эркин ёғ кислоталари миқдорининг ортиши, глюконеогенез ҳолатининг фаоллашуви хусусиятлари аниқланган ҳамда айни ушбу беморлар тоифасида лептин, резистин миқдорининг ортиши ва адинонектин миқдорининг камайиши билан тавсифланувчи адипоцитокинлар дисбаланси исботланган;

метаболик синдром билан кечувчи сурункали панкератитда лептин экспрессияси ва қон томир деворларидаги функционал ўзгаришлар ўртасидаги узвий боғлиқлик қонда липидлар алмашинувининг бузилишига ва атерогенез ривожланиш хавфига олиб келиши  исботланган;

сурункали панкреатитли беморларни метаболик синдром билан ва метаболик синдромсиз кечувчи турларида,  эластаза тести натижалари қиёсий таҳлил қилинган ва меъда ости бези экзокрин етишмовчилиги  метаболик синдром билан кечувчи сурункали панкреатитли беморларда кўпроқ учраши исботланган;

микрокапсулали панкреатин,  статинлар  ва инсулин сенсетайзерларини перорал қўллаш давонинг самарадорлигига таъсири ҳамда турли хил гормонал ва метаболик бузилишларни бартараф қилиши, касаллик ривожланишининг пасайиши ва ремиссия даврини узайишига олиб келиши исботланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсулинга резистентлик ривожланишида сурункали панкреатитнинг роли ва метаболик  бузилишларни коррекцияси йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Метаболик синдром билан кечувчи сурункали панкреатитни ташхислаш ва даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 июндаги 8н-п/108-сон маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсиянома: метаболик синдром билан кечувчи сурункали панкреатит билан касалланган беморларни эрта ташхислаш орқали, турли хил гормонал ва метаболик бузилишларни бартараф қилиш, шу билан бирга қандли диабет билан касалланиш хавфини камайтириш имконини берган;

инсулинга резистентлик билан кечувчи сурункали панкреатитни самарали даволаш бўйича ишлаб чиқилган натижалар “Метаболик синдром билан кечувчи сурункали панкреатитни ташхислаш ва даволаш”  услубий тавсиялар таркибида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 8 февралдаги 8н-д/2-сон маълумотномаси). Меъда ости безининг экзокрин ва эндокрин функционал бузилишларини инобатга олган ҳолда комплекс давони қўллаш давонинг самарадорлигини ошишига, касаллик ривожланишининг пасайишига ва ремиссия даврини узайишига олиб келган;   

инсулинга резистентлик ривожланишида сурункали панкреатитнинг роли ва метаболик  бузилишларни коррекцияси йўллари самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича олинган  тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослашган илмий-амалий эндокринология тиббий маркази ва 1-сонли Республика клиник шифохона амалиётига жорий қилинган ва ушбу натижалар беморларда  меҳнатга лаёқатлиликни тиклаб, касалхонада даволаниш муддатини камайтириш ва касаллик ривожланишини олдини олиш, ногиронлик кўрсаткичларини пасайтириш имконини яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish