Sayt test rejimida ishlamoqda

Тангишов Мансур Расулович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг инновацион фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит». 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt500
Илмий раҳбар: Қуллиев Истам Янгимурадович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ортиқов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг инновацион фаолиятини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк мобиль иловаси орқали қайта тикланадиган очиқ линияли онлайн микроқарз тақдим этилганда асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда қарз олувчи банкка шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорида фоиз тўлаш таклиф этилган;
банк карта ҳисобварағи ёпилганидан кейин мавжуд бўлган пул маблағларини 1 кун, халқаро банк картаси ҳисобварағида мавжуд пул маблағларини 15 календарь кундан кечиктирмаган ҳолда минимал баланс қолдиғи (суғурта депозит) билан мижоз томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб бериш таклиф этилган;
банк томонидан чиқарилган халқаро банк карталаридан чет элдаги карталарга пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича бир кунлик чеклов 3 та транзакция ёки 1000 АҚШ доллари миқдорида белгилаш таклиф этилган;
контокоррент инновацион кредити ажратишда мижознинг охирги 6 ойдаги ҳисобрақамига маҳсулот сотишдан тушуми ўртача ойлик қийматининг 25 фоизигача, 5,0 млрд. сўмдан ошмаган миқдоргача кредит ажратиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тижорат банкларининг инновацион фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк мобиль иловаси орқали қайта тикланадиган очиқ линияли онлайн микроқарз тақдим этилганда асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда қарз олувчи банкка шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорида фоиз тўлаш таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 8 августдаги 96/1-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида жисмоний шахсларга “JOYDA” мобил платформаси орқали хизмат кўрсатиш” Тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 24 июндаги 07-08/50-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг инновацион маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш ҳажми сўнгги йилда 1,3 бараварга ўсган, микроқарз хизматлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 43 фоизга ошган ва 458 млрд сўмга етган;
банк карта ҳисобварағи ёпилганидан кейин мавжуд бўлган пул маблағларини 1 кун, халқаро банк картаси ҳисобварағида мавжуд пул маблағларини 15 календарь кундан кечиктирмаган ҳолда минимал баланс қолдиғи (суғурта депозит) билан мижоз томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб бериш таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 8 августдаги 96/1-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида жисмоний шахсларга “JOYDA” мобил платформаси орқали хизмат кўрсатиш” Тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 24 июндаги 07-08/50-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг миллий валютадаги ресурслари ҳажми ўтган йилга нисбатан 28 фоизга, хорижий валютадаги ресурслари эса 32 фоизга ошган;
банк томонидан чиқарилган халқаро банк карталаридан чет элдаги карталарга пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича бир кунлик чеклов 3 та транзакция ёки 1000 АҚШ доллари миқдорида белгилаш таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 8 августдаги 96/1-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида жисмоний шахсларга “JOYDA” мобил платформаси орқали хизмат кўрсатиш” Тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 24 июндаги 07-08/50-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, автоматлаштирилган бизнес жараёнлар учун сарфланадиган вақт икки баравар қисқарди ва инновацион маҳсулотлар сотилиш ҳажми 3 бараварга ўсишига эришилган ҳамда нновацион маҳсулотлар сотилиш ҳажми мазкур даврда 2,5 бараварга ортган;
контокоррент инновацион кредити ажратишда мижознинг охирги 6 ойдаги ҳисобрақамига маҳсулот сотишдан тушуми ўртача ойлик қийматининг 25 фоизигача, 5,0 млрд. сўмдан ошмаган миқдоргача кредит ажратиш таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 8 августдаги 96/1-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида жисмоний шахсларга “JOYDA” мобил платформаси орқали хизмат кўрсатиш” Тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2022 йил 24 июндаги 07-08/50-сон маълумотномаси). Натижада, банк фаолиятининг чакана хизматлар бўйича кредит маҳсулотлари тизимида хизмат кўрсатиш муддати 3 кунга қисқарган ва кредит берилиши тезлиги 2 баравар тезлашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish