Нарзикулов Забардаст Aхмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўта паст ҳароратларда уч ўлчовли оптик панжаралар ва квант магнетикларнинг критик хоссаллари», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/ФМ684
Илмий раҳбар: Рахимов Aбдулла Маннабович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, ДСc.02/30.12.2019.ФМ/Т.33.01.
Расмий оппонетлар:
Джуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Байзаков Бахтиёр Байзакович, физика-математика фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўта паст ҳароратларда фазавий ўтиш яқинидаги Босе тизимларининг термодинамик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст ҳароратларда уч ўлчовли оптик панжаралар, икки компонентли атом газлари ва квант магнитлари учун вариацион ғалаёнланиш назариясига асосланган яқинлашув ишлаб чиқилган;
контакт ўзаро таъсири туфайли оптик панжараларда Бозе-Ейнштейн конденсати ҳолатига фазавий ўтиш критик ҳароратининг силжиши аналитик баҳоланган;
спин тирқишли димерланган квант магнитларининг ҳарорати ташқи магнит майдоннинг ортиши билан Бозе-Ейнштейн конденсати ҳолатига фазавий ўтишнинг критик ҳароратидан юқорида пасайиши ва критик ҳароратдан пастда кўтарилиши илк марта кўрсатилган;
биринчи марта Бозе газларининг икки компонентли аралашмаси мувозанатли симметрик конфигурациясининг фазавий диаграммаси газ параметрининг ихтиёрий қийматлари учун нол ва чекланган ҳароратларда олинган; компонентлараро ўзаро таъсир доимийсининг катта қийматларида система барқарор ва аралашувчи бўлиши кўрсатилди;
23На атом гази тенг қисмидаги иккита ўта нозик структуралар аралашмасининг Босе-Ейнштейн конденсати газ параметрининг турли қийматлари учун компонентлараро ўзаро таъсир константасига қараб товуш тезликларининг нисбати аниқланади.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бозе системаларида паст ҳароратли фазавий ўтишларни ўрганишда олинган натижаларга асосланиб:
уч ўлчовли оптик панжаралар, икки компонентли атом газлари ва квант магнитлари учун вариацион ғалаёнланиш назарияси асосида ишлаб чиқилган яқинлашув хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар: Софт Маттер, 12. – П. 2523-2536, 2016, Неw Ж. Пҳйс. 19, ид.113002, 2017, Пҳйс. Рев. A 88, 023607, 2013, Пҳйс. Рев. Е 90, 032124, 2014, Бразилиан Жоурнал оф Пҳйсиcс в. 47. – П. 1-8, 2017, Cанадиан Жоурнал оф Пҳйсиcс. 92(5): 375-379. – П. 2013, Пҳйс. Рев. A 88, 023607, 2013, Ласер Пҳйс. Летт., 12, 015202, 2015). Илмий натижаларнинг қўлланилиши икки ва уч ўлчовли оптик панжаралар учун фазавий диаграммаларни олиш имконини берган;
оптик панжараларда БЕК ҳолатига фазавий ўтиш критик ҳарорати силжишининг аналитик баҳоланиши хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар: Ж. Пҳйс. Б: Aт. Мол. Опт. Пҳйс. 50 085006, 2017). Илмий натижаларнинг қўлланилиши атомларнинг кинетик енергиясига ва кимёвий потенсиалнинг катталигига қараб Березинский-Костерлитз-Тҳоулесс ўтиш ҳароратини олишга хизмат қилган;
фазавий ўтиш критик ҳароратидан юқори ва пастдаги магнитокалорик еффектнинг турлича кечиши хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар: Пҳйс. Рев. Б в. 100, ид. 245435, 2019, Пҳйсиcс Леттерс A, в. 384, 16, ид 126313, 2020, Aнналс оф Пҳйсиcс, в.424, ид. 168361, 2021, Ж. Пҳйс.: Cонденс. Маттер в. 33 ид. 465401, 2021, арХив:2210.14323). Илмий натижаларнинг қўлланилиши квант магнит Ба2ФеСи2О7 учун 60 Т гача бўлган импулсли магнит майдонларда магнитланиш, електрик қутбланши ва магнитокалорик еффектлар ўлчовидан фойдаланган ҳолда Лиеб-Линигер ҳамда Янг-Годин моделлари учун Грüнеисен параметрларини олиш, магнит фазаларининг батафсил чегараларини ва спин сатҳлари кесишувини аниқлаш имконини берган;
ихтиёрий газ параметри учун Босе газларининг икки компонентли аралашмаси учун илк марта олинган фаза диаграммаси хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар: Ласер Пҳйс. Летт. в.19, ид. 103001, 2022, арХив:2211.02821, 2022). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Раби боғланган (Раби cоуплед) симметрик Босе аралашмасининг критик ҳароратини олишга ёрдам берган;
биринчи марта компонентлараро ўзаро таъсир константасининг юқори қийматларида Бозе аралшманинг барқарорлиги ва аралашиши кўрсатилиши хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар: Ласер Пҳйс. Летт. в.19, ид. 103001, 2022, арХив:2211.02821, 2022). Илмий натижаларнинг қўлланилиши квант суюқликлари аралашмасининг барқарорлиги шартларни олиш имконини берган. Бундай нормал квант тизимлари учун барқарорлик шартларини ҳисобга олиш, ушбу шартларни Босе конденсатли аралашма барқарорлик шартлари билан солиштириш учун муҳимдир. Илмий натижаларнинг қўлланилиши квант аралашмаларининг ажралиш ҳолатида кузатилаган катталикларнинг хусусиятларини кузатиш имконини берган.