Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Рустамжон Махамадовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (Илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли кўчат қалинлиги ва чилпиш муддатларининг Aндижон-35 ҳамда ЎзПИТИ-201 ғўза навлари ҳосилдорлигига таъсири” мавзусидаги 06.01.08 -“Ўсимликшунослик” (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б 2021.1.ПҳД/Қх712
Илмий раҳбар: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона Политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, ПҳД.05/30.10.2020.Қх.126.01.
Расмий оппонентлар: Жумабоев Зухриддин Мўминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор$ Aбдурахмонов Хусниддин Ешмаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот номи: Тошкент Давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади:
Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил йетиштиришда Aндижон-35 ҳамда ЎзПИТИ-201 навларининг морфобиологик хусусиятларига мос кўчат қалинлигини аниқлаш ва кўчат қалинлигига боғлиқ ҳолда мақбул чилпиш муддатларини белгилаш бўйича илмий тадқиқот ишларин олиб бориш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг Aндижон-35 ва ЎзПИТИ-201 навларини 80-90, 100-110 ва 120-130 минг кўчат қалинлигида парваришлаб чилпиш ўтказишнинг мақбул муддатлари аниқланган;
ғўзанинг Aндижон-35 ва ЎзПИТИ-201 навларида кўчат 80-90 минг туп қолдирилганда 13-14 ҳосил шохда чилпиш, кўчат 100-110 минг туп қолдирилганда 15-16 ҳосил шохда чилпиш толанинг технологик сифат кўрсаткичларининг яхшиланишини ва микронйери 4,6-4,7 атрофида бўлиши аниқланган; 
Aндижон-35 ғўза навида кўчат қалинлиги 120-130 минг туп/га кўчат қолдирилиб, 11-12 ҳосил шохида чилпилган ва ЎзПИТИ-201 ғўза навида 100-110 минг туп/га қолдирилиб 13-14 ҳосил шохида чилпилганда ғосил елементлар тўкилиши камайиши кузатилган ва ўз навбатида тўкилган ҳосил елементлар миқдори 16,2-13,9% ни ташкил етганлиги аниқланган; 
турли кўчат қалинлигида чилпишни табақалаштириб қўллаш евазига ғўза ҳосилдорлигининг ошишига, пахта таннархининг пасайишига олиб келиб, Aндижон-35 ва ЎзПИТИ-201 ғўза навларида 100-110 минг туп/га кўчат қолдирилган фонда 13-14 ҳосил шохда чилпиш ўтказилганда олинган ва рентабеллик даражаси 35,3-38,1% ни ташкил етган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ғўза навларида кўчат қалинлигига боғлиқ холда чилпиш муддатларини белгилаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Aндижон-35 ва ЎзПИТИ - 201 ғўза навларини турли кўчат қалинлигида йетиштириш ва унга боғлиқ холда чилпиш ўтказишни мақбул муддатларини ўтказиш борасида “Aндижон-35 ва ЎзПИТИ-201 ғўза навларини парваришлаш агротехнологиялари” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 02/22-04/942-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома пахта йетиштирувчи фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Aндижон-35 ғўза навини турли кўчат қалингига боғлиқ холда чилпиш ўтказишнинг мақбул муддатларида ўтказиш бўйича технологияси Фарғона водийсининг фермер хўжаликлари пахта екилган майдонларининг 2659,4 гектар майдонга жорий етилган. (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 02/22-04/942-сон маълумотномаси). Бунинг натижаларига кўра “Aндижон-35” навини парваришлаб кўчат 80-90 минг туп/га қолдирилганда енг юқори ҳосилдорлик 15-16 ҳосил шохида чилпиш ўтказилган вариантда кузатилиб 39,5 с/га ҳосил олинган ва чилпилмаганга нисбатан 2,5 с/га қўшимча ҳосил олинганлиги ҳамда рентабеллик даражаси 33,4 фоизни ташкил етганлиги аниқланган. 
Шунингдек ЎзПИТИ-201 ғўза навини ҳам кўчат қалингига боғлиқ холда фермер хўжаликлари пахта екилган майдонларининг 150 гекатрида чилпиш ўтказиш ишлари амалга оширилган. (Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 02/22-04/942-сон маълумотномаси). Натижада, “ЎзПИТИ-201” ғўза навидан 41,0 с/га ҳосил олиниб, чилпиш ўтказилмаганга нисбатан 3,8 с/га қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси 37,8% ни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish