Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродова Рухсора Зокир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетнинг 2 турида беморлар тиш имплантатларида қулланиладиган диоксид циркон каронкаларни асослаш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. РhD /Tib1731.
Илмий маслахатчилар: Сафаров Мурод Ташпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Рузиддинов Саурбек Рузиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Дўстмухамедов Маҳмуд Зокирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда имплантатларга ўрнатилган диоксид циркон қопламаларидан фойдаланишни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда циркон қопламалари бўлган протезлар гигиеник индексини статистик жиҳатдан сезиларли даражада 1,4 баравар камайтириши аниқланган;
диоксид циркон қопламалари билан протезланганда, метал-керамика қопламаларга нисбатан яллиғланиш кузатилмаганлиги ва шу сабабли суяк резорбция даражаси камайганлиги аниқланган;
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда имплантат устига ўрнатилаган диоксид циркон қопламалар таркибий тузилишидаги афзаллликлари сабали  патоген микрофлорасининг ёпишқоқлиги камайганлиги исботланган;
диоксид циркон қопламалар билан протезланганда  2-тур диабет билан оғриган беморларда тўқималарнинг қон оқимини ва микротомирларнинг вазомотор фаоллигини сезиларли даражада яхшиланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда ортопедик протезлар ёрдамида даволаш самарадорлигини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида: 
2-тур диабет билан оғриган беморларда оғиз микроорганизмларининг тиш имплантларидаги коронкаларга ёпишиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "2-тур диабет билан оғриган беморларда оғиз микроорганизмларининг тиш имплантларидаги коронкаларга ёпишиш даражаси" номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 8н-р/419-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда оғиз микроорганизмларининг тиш имплантларидаги коронкаларга ёпишиш даражасини яхшилаш имконини яратган;
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда сунъий қопламалар билан протезлашдан сўнг имплантат атрофи гемодинамикаси жараёнларини яхшилаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "2-тур кандли диабети бўлган беморларда қисман адентия диагностикаси усуллари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 8н- п/81-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларнинг тадқиқот гуруҳида дентал имплантлар бўйича сунъий коронкалар билан протезлашда пери-имплант зонасининг гемодинамик кўрсаткичларини тиклаш схемасини аниқлаш имконини берган;
қандли диабетнинг 2 турида беморлар тиш имплантатларида қулланиладиган диоксид циркон каронкаларни асослаш бўйича тадқиқот илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент вилояти эндокринология диспансери хамда ORTHO CURE хусусий клиникаларида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июндаги 8н-р/276-сон маълумотномаси) Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ижтимоий реабилитациясини ошириш, тиш қопламаларидан фойдаланишда ноқулайликни камайтириш, стоматологик саломатлик ва беморлар хаёт сифатини яхшилаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish