Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхташева Малоҳат Нафасовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антифрикцион-ейилишбардош композицион материаллар ва улар асосида қозиқчали деталлар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси; 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T160.

Илмий раҳбар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: антифрикцион-ейилишбардош композицион материаллар ва улар асосида  қозиқчали деталлар олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош композицион термопластик материаллар олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;

антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош композицион полимер материаллар хоссаларининг босим остида қуйишнинг технологик параметрларининг боғлиқлигидан ўзгариш қонуниятлари асосида уларнинг корреляцион боғлиқликлари аниқланган;

яратилган антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош композицион материаллар мустаҳкам хоссаларга, пахта билан таъсирида паст ишқаланиш коэффициенти ва юқори ейилишбардошликка эга бўлиши аниқланган;

антифрикцион ва антифрикцион-ейилишбардош композицион термопластик материалларидан деталь ва буюмларни конструкциялашнинг асосий  тамойиллари ишлаб чиқилган;

пахта хомашёси билан ўзаро таъсир шароитида ишлайдиган пахтани қайта ишлаш машина ва механизмлари ишчи органларининг ишқаланувчи жуфтлари учун қозиқчали монолит ва юқори сифатли деталларини тайёрлаш технологияси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашё асосида антифрикцион-ейилишбардош композицион полимер материаллардан машина ва механизм ишчи органлари учун қозиқчали деталлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

антифирикцион-ейилишбардош композициялар таркиби учун  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05000, 2015 й.). Натижада яратилган антифрикцион-ейилишбардош полимер композициялар пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг иш қобилияти ва самарадорлигини ошириш имконини берган;

яратилган АЕКПМдан тайёрланган деталлар «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тизимидаги корхоналарда жорий қилинган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2017 йил 21 сентябрдаги МА-и/1126-сон маълумотномаси). Натижада пахта қайта ишлаш машиналари қозиқчали деталларни ишлаш муддатини 1,5–1,8 баробар ошириш имконини берган;

композицион полимер материалларидан тайёрланган қозиқчали деталлар Бўка пахта тозалаш заводи АЖ амалиётига жорий этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2017 йил 21 сентябрдаги МА-и/1126-сон маълумотномаси). Натижада пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг иш унумини ошиши ва электроэнергиянинг сарф бўлишини камайиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish