Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Камола Ойбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомила тушиш хавфининг олдини олишда протеаза ингибиторларининг ўрни» 14.00.16–Нормал ва патологик физиология, 14.00.01– Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2125.
Илмий раҳбарлар: Алейник Владимир Алексеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негматшаева Хабиба Набиевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори; Ниязметов Рахматулло Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳаддан ташқари ортиқ иммун реакцияда беихтиёр ҳомила тушиш механизмларида протеаз ингибиторларининг иштирокини асослаш ҳамда ҳомиладорликни етказиб бера олмасликнинг олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорликнинг эрта даврларида ҳаддан ташқари яллиғланиш олди иммун реакцияси бўлмаган аёлларда генитал инфекцияларнинг мавжудлиги ва протеаз ингибиторларини етарли даражада тузатувчи реакцияси ҳомиладорликнинг ижобий кечиши ва ривожланишига сабаб бўлиши асосланган;
ҳомиладорликнинг эрта даврларида генитал инфекциялар бўлмаган аёлларда ҳаддан ташқари яллиғланиш олди иммун реакциясининг мавжудлиги ва протеаз ингибиторларини тузатувчи реакцияси етарли даражада бўлмаганлиги ҳомиладорликнинг салбий кечиши ва ҳомила тушишига сабаб бўлиши асосланган;
ҳаддан ташқари яллиғланиш олди иммун реакцияси кузатилган ва генитал инфекция бўлмаган аёлларда прегравидар тайёрлов сифатида протеаз ингибиторлари ва паст молекулали антикоагулянт комплексидан фойдаланиши ҳомиладорликнинг эрта даврларида ижобий кечиши ва ҳомила тушишини олдини олиши исботланган;
генитал инфекциялари ва ҳаддан ташқари яллиғланиш олди иммун реакцияси бўлган аёлларда протеаз ингибиторлари ва паст молекулали антикоагулянт комплекси билан антибактериал воситалардан фойдаланиши ҳаддан ташқари яллиғланиш олди иммун реакциясини пасайтириш ва юқумли омилларнинг таъсирини камайтириш натижасида ҳомиладорликнинг эрта даврларида салбий кечиши ва ҳомила тушишини олдини олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиланинг тушиш хавфини олдини олишда протеаза ингибиторларининг ўрнини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
беихтиёр ҳомила тушиш механизмларида протеаз ингибиторларининг иштироки ва улар ҳомиладорликни муддатига етказиб бера олмасликнинг олдини олишда қўллаш бўйича олинган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида иммунологик кўрсаткичларга комплекс прегравидар даволашнинг таъсири» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 окябрдаги 8н-з/510-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсияномада репордуктив ёшдаги аёлларда ҳомиланинг тушиш хавфини олдини олишда протеаза ингибиторларининг ўрнини баҳолаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
ҳомиланинг тушиш хавфини олдини олишда протеаза ингибиторларининг ўрнини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона давлат тиббиёт бирлашмаси марказий шаҳар шифохонасининг гинекология бўлими ва Наманган шаҳар туғруқ комплексининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 8 фералдаги 08-02974-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳомила тушиши ривожланган ва эрта муддатларда ҳомиладорликнинг салбий кечиши эҳтимолига эгалигини инобатга олиб, яллиғланиш олди иммун реакцияси ҳамда генитал инфекция кузатилган аёлларда протеаз ингибиторлари ва паст молекулали антикоагулянт комплекси билан антибактериал воситалардан фойдаланиши ҳаддан ташқари яллиғланиш олди иммун реакциясини пасайтириш ва юқумли омилларнинг таъсирини камайтириш ҳамда эрта муддатларда ҳомиладорликнинг ижобий кечишига имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish